Мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитини тубдан яхшилаш, турмуш даражасини оширишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Президентимизнинг 2019 йил 8 январдаги “Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилмоқда.

Наманган вилоятида солиқ идоралари масъул сифатида бириктирилган тўртинчи сектор томонидан давлатимиз раҳбарининг мазкур қарори ижросини таъминлаш билан бир қаторда, тадбиркорлик субъектларини кўпайтириш орқали аҳолининг ишсиз қатламига иш ўринлари яратиш ҳамда бандлигини таъминлаш, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларни ҳаётдан рози қилиш, инсон қадрини улуғлашга катта эътибор қаратилмоқда.

Хусусан, секторлар ҳудудидаги маҳалла фуқаролар йиғинларида “Темир дафтар” га ижтимоий кўмакка муҳтож бўлган 8 минг 511 оила ва уларда яшовчи 38 минг 411 фуқаро киритилди. Қолаверса, маҳаллаларда ҳоким ёрдамчилари билан биргаликда “Маҳаллабай” ишлаш тизими асосида хатловларни амалга ошириб, “Темир дафтар” га киритиш чоралари кўрилмоқда. Уларга 11 минг 522 маротаба 11,2 миллиард сўмлик моддий ёрдам кўрсатилди. Шунингдек, мазкур дафтардан 8 минг 392 та оила рўйхатдан чиқарилиб, қолган 119 оила, улардаги 416 нафар аъзонинг муаммоларини ҳал этиш, даромад манбаини ошириш орқали камбағалликдан чиқариш чоралари кўрилмоқда.

Норин туманида Гулчeҳра Жалилова икки нафар иккинчи гуруҳ ногиронлиги бор опа-укаси билан бирга яшайди. Уларни ёлғиз қолдириш имкони йўқлиги сабабли ҳозирча бирор ташкилотга бориб ишлай олмайди. Шунинг учун ҳам тикув машинаси сўраб туман давлат солиқ инспекцияси бошлиғига мурожаат қилган. Мазкур мурожаат вилоят давлат солиқ бошқармаси ва туман ҳокимлиги томонидан жойида ўрганилиб, эътиборга муҳтож оила вакилига замонавий тикув машинаси топширилди.

“Аёллар дафтари” нинг тўртинчи босқичи бўйича 30 ёшдан юқори бўлган 139 минг 630 хотин-қиз сўровнома асосида хатловдан ўтказилиб, уларнинг 18 минг 282 нафари ушбу дафтарга киритилди ҳамда шундан 13 минг 388 нафарига амалий ёрдам кўрсатилиши таъминланди.

Масалан, Наманган шаҳридаги Мажнунтол маҳалласида истиқомат қилувчи Дилноза Абдулҳамидова тикувчиликка ихтисослашган кооперативни фойдаланишга топширди. Ушбу аёлга маҳаллада бўш турган бино ижарага олиб берилиши ва кредит асосида 8 та тикув машинаси билан таъминланиши натижасида “Аёллар дафтари”да турувчи саккиз нафар хотин-қиз доимий иш ўрнига эга бўлди.

– Ёшлар билан ишлаш масаласи тўртинчи сектор фаолиятида алоҳида устуворлик касб этади. Бунда асоссий урғу “Ёшлар дафтари”ни шакллантиришга қаратилган, – дейди вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи Алишер Бойхонов. – Айни шу мақсадда жорий йилнинг ўтган даврида ёшлар сўровнома асосида хатловдан ўтказилиб, мазкур рўйхатга 3 минг 899 нафар ёш киритилди. Бугунги кунда ёшлар томонидан билдирилган муаммоларни ҳал этиш бўйича мунтазам равишда амалий ишлар олиб борилиши натижасида 1 нафар 998 ёшга мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этишга яқиндан кўмаклашилиб, улар дафтардан чиқарилди.

Яна бир ўзига хос ташаббуслардан бири, шаҳар ва туманлардаги 14 та маҳалла фуқаролар йиғинидаги 14 та кўча узум етиштириш учун танлаб олинди ҳамда хонадонларга 2 минг 905 та кўчат экилди. Бу билан тегишли маҳаллаларда яшаб келаётган ишсиз бўлган 658 кишининг бандлиги таъминланди.  

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА мухбири.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент қарори амалда: муаммоларга ечим топилмоқда