Пойтахтимиздаги Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги ихтисослаштирилган мактабида 14 та Президент мактабининг ижрочи ва академик директорлари, STEM, иқтисод ва бизнес асослари фанлари бўйича хорижий ва маҳаллий ўқитувчилари учун Агентлик томонидан Буюк Британиянинг Cambridge университети билан ҳамкорликда ташкил этилаётган илмий-амалий тренинглар ҳафталигининг очилиш маросими бўлиб ўтди.

Тадбирда Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Тимоти Смарт, Cambridge University Press&Assessment халқаро таълим ташкилотининг таълим йўналиши бўйича бош маслаҳатчиси Стив Кинг, Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги директори А.Уббиев,   Cambridge университетининг 12 нафар малакали мутахассиси иштирок этди.  

Тадбирда сўзга чиққан Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳ.Умарова Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактаб ўқувчилари томонидан эришилаётган ютуқлар, халқаро ва маҳаллий олимпиадаларда қўлга киритилаётган юксак натижалар, хорижий тил билиш сертификатлари ва ўқувчиларнинг нуфузли халқаро университетларга грант асосида муддатдан олдин қабул қилинаётганлигини қайд этди.  

Таъкидланишича, Президент мактабларининг 236 нафар ўқитувчи ҳамда мактаб бошқарув жамоаси аъзолари  бир ҳафта давом этадиган тренингларда Cambridge университети мутахассислари томонидан янгиланаётган Cambridge ўқув дастурларини тубдан тушуниш, Cambridge ўқув дастурларига  мос келадиган  кенг қамровли дарс режаларини ишлаб чиқиш, лаборатория машғулотларни олиб бориш бўйича кўникмаларини мустаҳкамлаш, Cambridge янги таълим методикалари, баҳолаш стратегияларидан фойдаланиш ва уларни Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда миллий ўқув дастурларига интеграция қилиш сингари мавзулар бўйича билим ва малакаларини оширади. Мазкур тренинглардаги назарий ва амалий машғулотлар тўлиқ инглиз тилида таржимонларсиз олиб борилади.  

Cambridge томонидан ўтказиладиган педагоглар учун ўқув-тренингларида STEM (Science, Technology, Engineering, and Mathematics) ва компьютер таълими фанлари йўналишида асосан амалий ва лаборатория ишларини самарали олиб борилишига урғу берилиб, бир қанча афзалликларни ўз ичига олади. Хусусан, бу каби тренинглар педагог кадрларнинг  жорий йилга мўлжалланган Cambridge ўқув дастурига киритилаётган янгилик ва ўзгаришларни яқиндан ўрганишларини таъминлайди. Бу педагоглар томонидан берилаётган таълим долзарблиги ва тўғрилигини сақлаб қолиш учун муҳим омилдир. Шунингдек, замонавий таълим амалиётига мос келадиган методика ва  усулларни қамраб олади ва шу билан иштирокчиларнинг умумий ўқитиш маҳоратини оширади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабларининг ўқитувчилари учун Cambridge университети билан ҳамкорликда илмий-амалий тренинглар ташкил этилмоқда