Республикамизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Наманганда ҳам Президент мактабига кириш имтиҳонларининг иккинчи босқичи кўтаринки руҳда ўтказилди.

Бу йил Президент мактабига кириш учун имтиҳонларга Наманган вилоятидан биринчи босқичда умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 5 минг 406 талабгор қатнашган бўлса, уларнинг 480 нафари ҳал қилувчи навбатдаги босқичда билимини синовдан ўтказиш имконига эга бўлди. Номзодлар 16 та гуруҳга бўлинган ҳолда белгиланган вақт мобайнида тест топшириқларини бажарди. 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 27 майдаги “Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатларига ўқувчиларни саралаб олиш ҳамда қабул қилиш тартибига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Давлатобод тумани “Юксалиш” массивидаги Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги вилоят бўлимига қарашли тест синовлари марказида бир смена асосида бўлиб ўтган имтиҳон жараёнларида ўқувчилар ҳамда ота-оналар учун барча шароитлар яратилди.

– Жорий йилда Намангандаги Президент мактабига қабул қилинган ҳужжатлар бўйича битта ўринга 225 та ҳужжат тўғри келган бўлса, имтиҳонларнинг иккинчи босқичида бу кўрсаткич 20 тани ташкил қилди, – дейди Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги бош мутахассиси Абдумалик Абдураҳмонов. – Номзодлар имтиҳондан аввал тўлиқ “Face ID” текширувидан ўтказилиб, тест ўтаётган бинога киритилди. Тест ҳужжатлари имтиҳон бошланиш жараёнидан илгари махсус қопларда келтирилиб, холислар иштирокида очилган ҳолда гуруҳлар учун бириктирилган  масъуллар томонидан тарқатилди.

– Тест синовлари адолатли тарзда ўтди, буни имтиҳон биносининг шундоқ ёнгинасида ташкил этилган ота-оналар кутиш жойида катта “LED” экран орқали аёлим билан биргаликда тўғридан-тўғри кузатиб бордик, – дейди Мингбулоқ туманидаги Қўшқишлоқ маҳалласида яшовчи Фахриддин Жўраев. – Биз ота-оналар учун ҳам тест ғоят ҳаяжонли кечди. Боиси, Президент мактабининг 10-синфига кўчган қизимизга ҳавас қилган кенжа ўғлимиз имтиҳонларнинг иккинчи босқичга ўтганди. Уни ҳам опаси каби нуфузли билим масканида ўқишини истаймиз.    

Шу ўринда айтиш лозим, Президент мактаблари учун имтиҳонларнинг иккинчи босқичидан ўта олмаганлар ҳужжат топшириш жараёнида ўз ҳудудидаги мактаблардан бирида ўқиш истагини билдирган тақдирда, квотанинг 50 фоизи доирасида баллар кетма-кетлиги асосида имтиҳонсиз мазкур ихтисослаштирилган мактабнинг 5-синфига қабул қилинади.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабига талабгорлар сараланди