Президент таълим муассасалари агентлиги томонидан «Президент мактабларига қабул: имтиҳонлар, қабул квотаси ва тайёргарлик жараёнлари» мавзусида матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда агентлик раҳбарияти ва қабул комиссияси аъзолари иштирок этди. Мазкур матбуот анжуманида мутахассислар томонидан Президент мактабларига ўқиш истагини билдирган талабгорлар статистикаси, имтиҳонларга тайёргарлик жараёнлари ҳақида батафсил маълумот берилди.

Маълумот учун айтиш керакки, Президент мактаблари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 20 февралдаги «Президент мактабларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига биноан ташкил этилган.

Президент мактаблари дастлаб 4 та ҳудудда – Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларида ўз фаолиятини бошлади. 2021-2022 ўқув йилидан эътиборан яна 10 та ҳудудда Президент мактаблари очилиб, ҳозирда Президент таълим муассасалари агентлиги тизимида 14 та Президент мактаби фаолият юритмоқда.

2022-2023 ўқув йили учун Президент мактабларига ҳужжатлар қабули жорий йилнинг 1-20 июнь кунлари онлайн шаклда ariza.piima.uz сайти орқали амалга оширилди. Қабул жараёнлари давомида 1206 қисқа рақами - Call маркази ташкил қилинди. Колл-марказ мутахассислари томонидан ҳар куни 08:00 дан 20:00га қадар келиб тушаётган саволларга доимий тарзда жавоб бериб борилди.

Бундан ташқари, қабул юзасидан телеграм ижтимоий тармоғидаги piimasavollar_bot орқали энг кўп келиб тушган саволларга мутахассислардан жавоблар олиниб, ушбу жавоблар ижтимоий тармоқлар орқали жонли баёнотлар тарзида эълон қилиб борилди.

2022-2023 ўқув йилида Президент мактабларига фақат 5-синфга қабул бўлиб ўтмоқда. Қабул жараёнлари 20 июнь куни ўз ниҳоясига етди. Тасдиқланган жами аризалар сони 41930 тани ташкил этди. Имтиҳонлар натижасига кўра, Президент мактабларига жами 336 нафар ўқувчи ўқишга қабул қилинади.

Президент мактабларида имтиҳонлар икки босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда ўқувчилар математика фанидан 30 та топшириқдан иборат тест саволларини ишлаш керак бўлади. Белгиланган вазифани бажариш учун 60 дақиқа вақт ажратилади. Биринчи босқич натижасига кўра, қабул квотасида белгиланган ҳар бир мактаб кесимида 480 нафар талабгорлар 2-босқичда қатнашади.

Иккинчи босқичда эса ахборотни таҳлил қилиш ва солиштириш қобилиятини аниқлаш бўйича – мантиқ элементлари бўлган математика фанидан – 40 та масала, инглиз тилидан – 40 та тест ишланиши талаб этилади.

Президент таълим муассасалари агентлиги ва Cambridge Assessment International Education ташкилоти ўртасида ҳамкорлик шартномаси тузилган бўлиб, унга биноан Президент мактабларига қабул имтиҳонлари мазкур ташкилот билан ҳамкорликда ўтказилиши белгилаб қўйилган. Қабул имтиҳонлари якунлангач, ўқувчилар ўзлари йиғган баллари ҳақидаги маълумотни Cambridge Assessment International Education ташкилотининг расмий саҳифаси орқали билиб олишлари мумкин бўлади.

Имтиҳонда жавоби белгиланган масалалар тоифаларининг ҳар бири бўйича энг юқори балл тўплаган талабгорга қуйидагича тартибда устунлик берилади: яъни, C тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар; Б тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;

А тоифадаги саволлар бўйича юқори балл тўплаганлар;

Туғилган санаси бўйича (ёшроқ номзод танланади).

Номзодлар барча тоифадаги саволлар бўйича тенг балл тўплаган тақдирда, номзодлар туғилган санаси бўйича сараланади, бунда ёшроқ номзодга устунлик берилади. Агарда бу ҳолатда ҳам тенглик сақланиб қолса, қабул комиссияси ва таълим соҳасида хизмат кўрсатувчи ихтисослашган хорижий ташкилот томонидан қўшимча топшириқлар берилади.

Ҳозирги кунда имтиҳонларга тайёргарлик жараёнлари амалга оширилаётган бўлиб, имтиҳонлар усти ёпиқ биноларда ўтказилиши режалаштирилган.

Бу йилги имтиҳонларнинг биринчи – саралаш босқичи жорий йилнинг 1 июль куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимлари саволларига батафсил жавоб қайтарилди.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактабига қабул: имтиҳонлар, қабул квотаси ва тайёргарлик