Президент мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбири
Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳридаги Президент мактабида “Биринчи қўнғироқ” тадбири бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Жӯқорғи Кенгеси қӯмита раиси Д.Қурбаниязов, Президент мактаби директори Н.Болтабоева, чет эллик ўқитувчилар сӯзга чиқиб, йиғилганларни янги ӯқув йилининг бошланиши билан қутлади.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев 2018 йилда Қорақалпоғистон Республикасига ташрифи чоғида Президент мактабларини ташкил этиш ва уни Нукус шаҳридан бошлаш ҳақидаги таклифни илгари сурган эди. Ӯтган ўқув йилида Президент мактабини 24 нафар ўқувчи битирган бўлса, уларнинг деярли барчаси АҚШ, Буюк Британия, Хитой, Швейцария, Бирлашган Араб Амирликлари, Венгрия, Австралия ва бошқа давлатларнинг нуфузли олий ўқув юртларига кириш бахтига муяссар бўлди.
2021-2022 ўқув йили учун 5-6 синфларга жами 5381 ўқувчи-ёшдан ариза келиб тушган бўлса, 5240 ҳужжат комиссия томонидан қабул қилинди. Шундан 5-6-синфларнинг ҳар бирига 24 нафар ӯқувчи қабул қилинди.
– Чимбой туманидан Президент мактабига юқори балл билан қабул қилиндим, – дейди Жақсилиқ Жумабоев. – Бу ерда ӯқувчилар учун барча шарт-шароит яратилган. Келажакда хорижнинг нуфузли олий ўқув юртларига кириб, ота-онам ҳамда устозларимнинг ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.
Президент мактабида дастлабки дарслар бошланди.
[gallery-4087]
Довуд Абибуллаев, Мақсад Ҳабибуллаев (сурат), ЎзА