Термиз шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари учун Мудофаа вазирлигининг Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғи, полковник Пўлатжон Сативалдиев “Жасорат” дарси ўтди.

Унда Сурхондарё вилояти мудофаа ишлари бошқармаси ҳарбий хизматчилари, фахрийлар кенгаши аъзолари ҳамда ўқувчилар иштирок этди.

Жанубий оператив қўмондонлиги бошлиғининг ўринбосари, полковник Алишер Ширинов кейинги йилларда Қуролли Кучларимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, буюк аждодларимиз ва саркардаларимизнинг жасорати ҳақида маълумот берди.  

“Жасорат” дарсида полковник Пўлатжон Сативалдиев болалик, ёшлик йиллари, орзу-умид ва интилишлари, ҳарбий ҳаёти, эришган ютуқлари тўғрисида атрофлича сўз юритди. Ватан ҳимоячиларининг шарафли ҳаёт йўли, ҳар бир инсон учун киндик қони тўкилган тупроқнинг муқаддаслиги ҳусусида фикр алмашди. Математика, физика, чет тили, тарих фанлари бўйича ўқувчиларнинг билимлари билан қизиқди.  

–Президент мактаби орзуларимни янада қанот ёздирди,– дейди 11 синф ўқувчиси Фирдавс Шодиев.– Мактабда ўқиган кезларимда вилоятимиздаги университетлардан бирига ўқишга кирсам, дердим. Ҳозир эса мақсадим чет элнинг нуфузли олий таълим муассасаларидан бирида ўқиб, юртимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиш йўлида ўқиб, изланаяпман. Шу мақсадда бошқа фанлар қаторида инглиз тилини ҳам пухта ўрганаяпман.  

Тадбирда энг фаол ўқувчилар муносиб тақдирланди. Мактаб кутубхонасига мамлакатимизда янги чоп этилган китоблар жамланмалари совға қилинди.

“Жасорат” дарси Термиз гарнизони ҳарбий оркестрининг Ватан, тинчлик, фаровонлик ва дўстликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлари ҳамда Хайрабод гарнизони фахрий қоровул шахсий таркибининг саҳна кўринишлари билан якунланди.  

Холмўмин МАМАТРАЙИМОВ, ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент мактаби ўқувчилари қўмондон билан учрашди