Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 23 июнь куни Кўксаройда Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан учрашув ўтказди.

Ислом Каримов Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди билан суҳбатда ушбу учрашув олий даражадаги сиёсий мулоқотларнинг мантиқий давоми, эришилган келишувлар ижросини муҳокама қилиш ва ҳамкорликнинг истиқболларини белгилаб олиш учун яхши имконият эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Ҳиндистон билан алоқаларга алоҳида аҳамият қаратади. Мамлакатларимиз ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик изчил ривожланиб бормоқда. Кейинги беш йилда ўзаро товар айирбошлаш 2 баробар ўсган. 2015 йилда бу кўрсаткич қарийб 320 миллион долларни ташкил этган. Мамлакатимизда Ҳиндистон капитали иштирокида тузилган 100 дан зиёд корхона, ушбу мамлакатнинг 15 фирма ва компанияси ваколатхоналари фаолият юритмоқда.

Инвестициявий ҳамкорлик тобора кенгайиб бормоқда. Мамлакатимизда рақобатбардош саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришга қаратилган қатор қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда. «Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида «Минда Групп» компанияси билан ҳамкорликда енгил автомобиллар учун спидометр, тахометр ва турли электрон қурилмалар ишлаб чиқарилмоқда. «Новафарм», «Ультра Ҳелс Кеар», «Велл Мед Фарм» каби корхоналарда кенг турдаги фармацевтика маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Давлатларимиз минтақавий ва халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро ҳамкорлигини мустаҳкамлаб, халқаро майдонда бир-бирини қўллаб-қувватлаб келмоқда.

Президентимиз Ўзбекистон Ҳиндистоннинг ШҲТга аъзо давлат бўлишга интилишини қўллаб-қувватлашини, бу ташкилотнинг нуфузини янада ошириши ҳамда минтақа халқлари тинчлиги ва фаровонлигига хизмат қилишини қайд этди.

Нарендра Моди самимий учрашув учун Президентимиз Ислом Каримовга миннатдорлик билдириб, Ҳиндистон Ўзбекистон билан ҳамкорликни янада ривожлантиришдан манфаатдор эканини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Ислом Каримов Ҳиндистон Бош вазири билан учрашди