Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, ушбу учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожланиб бораётган мулоқотларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов 6 август куни Оқсаройда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэгини қабул қилди.

Давлатимиз раҳбари меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлар экан, ушбу учрашув мамлакатларимиз ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш йўлида фаол ривожланиб бораётган мулоқотларнинг мантиқий давоми эканини таъкидлади. Бу ўзаро манфаатли ҳамкорлик, авваламбор, иқтисодий соҳадаги алоқалар ҳолатини баҳолаш ва уни янада кенгайтиришнинг устувор йўналишлари юзасидан фикр алмашиш учун яхши имконият бўлишини қайд этди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил февраль ойидаги Японияга расмий ташрифи савдо-иқтисодий, сармоявий ва молиявий алоқалар ривожига янги суръат бағишлади, сиёсий ҳамкорликни фаоллаштириб, стратегик шерикликни мазмунан янада бойитди.

shoh_6011.jpg

Япония Ўзбекистоннинг асосий иқтисодий шерикларидан биридир. 2013 йил якунига кўра, мамлакатларимиз ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 215 миллион АҚШ долларидан ошган. Япония томонидан Ўзбекистонга киритилган молиявий-техникавий воситаларнинг умумий ҳажми 2 миллиард доллардан зиёддир.

Япония компаниялари “Кўкдумалоқ” конида компрессор станциясини ва Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини қуриш, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи, Самарқанд, Бухоро ва Урганч аэропортларини модернизациялаш каби йирик инвестициявий лойиҳаларни амалга оширишда фаол иштирок этди. Бугунги кунда Навоийдаги иссиқлик электр станциясини кенгайтириш ва Толлимаржон иссиқлик электр станциясини модернизация қилиш бўйича қўшма лойиҳалар амалга оширилмоқда.

Учрашувда энергетика, нефть-газ, кимё ва кон саноати, электротехника, автомобилсозлик ва телекоммуникация соҳаларидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.

Япония делегацияси таркибида «Иточу», «Мицубиси», «Марубени», «ЖОГМЕК», «НЭК» каби етакчи компаниялар вакиллари мамлакатимизга ташриф буюргани ва ушбу ташриф доирасида қўшма бизнес-форум ўтказилиши мамнуният билан қайд этилди.

Тошимицу Мотэги самимий қабул учун давлатимиз раҳбарига миннатдорлик билдириб, Япония ҳукумати Ўзбекистон билан кенг кўламли ва ўзаро манфаатли иқтисодий ҳамкорликни янада ривожлантиришга тайёр эканини таъкидлади.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент Ислом Каримов 6 август куни Оқсаройда Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазири Тошимицу Мотэгини қабул қилди