Президент Шавкат Мирзиёев “Ғиждувон ипак тола” корхонаси фаолияти билан танишди.

Мамлакатимизда бу тармоқда ҳам кластер тизими жорий этилди. Жумладан, 74 та пилла-ипакчилик кластери ва 11 та уруғчилик корхонаси ташкил қилинди. Тут майдонлари 40 минг гектардан 55 минг гектарга кенгайди. Буларнинг натижасида пилла етиштириш ҳажми 2,5 баробар, ипак маҳсулоти экспорти 3 баробар кўпайди.

“Ғиждувон ипак тола”да ҳам кластер тизими йўлга қўйилиб, йилига 48 тонна хом ипак ва 28 тонна ипак момиғи ишлаб чиқариш қуввати яратилган. Унга Ғиждувон ва Шофиркон туманлари бириктирилган бўлиб, озуқа базаси учун ўтган йили 2 миллион 300 минг туп тут кўчатлари экилган. Икки туманда 28 минг нафар аҳоли иш билан таъминланган.

Корхонада пилла хомашёси тўлиқ қайта ишланади. Бу йил икки марта ҳосил олиниб, 842 тонна пилла хомашёси етиштирилди.

Бу 104 миллиард сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳамда 4 миллион доллардан зиёд экспорт қилиш имконини беради.

Давлатимиз раҳбари пилла қуртхонаси ва ҳосилини кўздан кечирди. Пилла генетикасини ривожлантириб, сифат тоифасини ошириш, кластерлар фаолиятига илмни олиб кириш зарурлигини таъкидлади. Намунали кластерларда бошқа пиллакорларни ўқитиб, илғор технологияларни оммалаштириш бўйича кўрсатма берилди.

Шу билан Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини якунлаб, Тошкентга жўнаб кетди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Президент ипакчилик корхонасини кўздан кечирди