Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев иштирокида халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси давом этмоқда.
— Бизга маслаҳат берадиган эмас, аравани тортадиган ҳоким керак. Қоровуллик учун вазир бўлмайди. Мен нима учун Ариповни ёнимда олиб юраман, бу одам ўзгармайди. Касбига муносабати бошқача, ҳалол одам. Самарқандда ҳоким бўлганимда битта шу вазир олдимга келиб, муаммоларни сўраган. Бошқа бирорта вазир келмаган. Ургутда телефон йўқ, дедим. Ўзи уч кун юриб, масалани ҳал қилди. Вазир шундай бўлиши керак, – деди Президент Фарғонада давом этаётган йиғилишда.
М.Сулаймонов, ЎзА