Президент Бобомга... (+видео)
Мен учун бугунги кун жуда ҳам хайрли бошланди. Нега дейсизми? Чунки бугун биринчи соат дарсида ўқитувчимиз сиз ёзган самимий мактубни бутун синфга ўқиб эшиттирди. Мен бу мактубни эшитар эканман, юрагимда Ватанга ва сизга бўлган ишончим, миннатдорчилигим жуда ҳам жўшиб кетди...
Ассалому алайкум, ҳурматли Президентим!
Мен учун бугунги кун жуда ҳам хайрли бошланди. Нега дейсизми? Чунки бугун биринчи соат дарсида ўқитувчимиз сиз ёзган самимий мактубни бутун синфга ўқиб эшиттирди. Мен бу мактубни эшитар эканман, юрагимда Ватанга ва сизга бўлган ишончим, миннатдорчилигим жуда ҳам жўшиб кетди.
Сиз айтган ўша вақтдаги қийинчиликларни ич-ичимдан ҳис қилдим. Ҳаттоки кун-у тун ухламай, биз фарзандларингиз учун ҳаракат қилганингизни кўриб, кўзимга ёш келди.
Бобожон, мен сизга ваъда бераман. Тинимсиз ўқиб, ўрганиб, меҳнат қилиб, буюк бобокалонларимиз каби илм-у маърифатга юксак қанот қоқаман.
Ватан учун жонини фидо қилган жадидларимиз каби юрагимда ўчмас олов билан юртимиз байроғини кўкларга кўтараман.
Бир кун келиб, сиз парвариш қилаётган ёш ниҳоллар униб, келажакда буюк инсонлар бўлишига ишонаман!
Муҳайё Турдалиева, Ойбек Давронов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА