Мамлакатимизда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ички бозорни ўзимизда ишлаб чиқарилган сифатли кийим-кечаклар билан тўлдиришда жойларда ташкил этилаётган тикувчилик корхоналарининг алоҳида ўрни бор.

Давлатимиз раҳбари Хоразм вилоятига ташрифи доирасида “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлашган бўялган трикотаж мато ва текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариладиган “Develop Textile” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси фаолияти билан ҳам яқиндан танишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги “Ургут”,”Ғиждувон”,”Қўқон” ва “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зоналарини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони ҳамда 2017 йил 7 августдаги “Эркин иқтисодий зоналар самарали фаолият кўрсатиши учун вазирликлар, идоралар ва жойлардаги давлат ҳокимияти органларини мувофиқлаштиришни кучайтириш ва уларнинг масъулиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш борасида Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.
Президентимиз ўша йилнинг 14-15 октябрь кунлари Хоразм вилоятига қилган ташрифи давомида “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси фаолиятини янада ривожлантириш лойиҳалари тақдимоти билан танишиб, ҳудуд иқтисодиётига тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб қилиш бўйича аниқ топшириқлар берган эди. Айни кунда ушбу йўналишда кенг қамровли амалий ишлар жадал олиб борилмоқда.

Дастлаб “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси учун Ҳазорасп туманининг 2 та ҳудудидан 325 гектар бўш ер майдонлари ажратиб берилган эди. Қурилиш ҳамда инфратузилма тармоқларини ўтказиш харажатларини камайтириш мақсадида эркин иқтисодий зона корхоналарини биринчи навбатда бўш турган бино ва иншоотлар негизида жойлаштириш бўйича таклифлар ўрганилиб яна 7 та ҳудудда жойлашган 89 гектар ер майдонлари эркин иқтисодий зона ҳудудига қўшиб берилди. Натижада “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси ҳудуди Боғот, Хива, Урганч туманларидан ажратилган майдонлар ҳисобига кенгайиб, жами 414 гектарга етди.

Бугунги кунда “Ҳазорасп” ЭИЗда умумий қиймати 306,3 миллион долларлик 19 та лойиҳа бўйича ишлар олиб борилмоқда. Ўтган давр мобайнида 15 та лойиҳа тўлиқ ишга туширилди ва натижада сендвич панеллар, ювиш воситалари, автомобиль радиаторлари, темирдан қурилиш материаллари, тайёр трикотаж маҳсулотлари, қуёш иситгичлари, бир марталик стерилланган тиббиёт қўлқоплари ва оёқ кийимлари ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилди.

. Шунингдек, қиймати 19,5 миллион долларга тенг 5 та лойиҳа 2020 йилнинг биринчи ярим йиллик якунига қадар ишга туширилади ва яна 500 дан ортиқ киши доимий иш ўрнига эга бўлади. Тиббиёт тест таёқчалари, маиший техникалар учун электр двигателлар, чемоданлар ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Шу билан бирга, эркин иқтисодий зонада 801,5 миллион долларлик 9 та истиқболли лойиҳани амалга ошириш бўйича ишлар бошлаб юборилган. Мазкур лойиҳалар амалга оширилиши ҳисобига 1500 га яқин янги иш ўрни яратилади.
Эркин иқтисодий зона ҳудудида алоҳида божхона режими, солиқ имтиёзларининг амал қилиши ҳудуднинг инвестициявий жозибадорлигини ошириб,тўғридан-тўғри сармояларни жалб қилишда муҳим омил бўлмоқда.

Мисол учун, Малайзиянинг “Serba Dynamik Group Bhd.” компанияси ана шу имтиёзлар эвазига 250,0 миллион. долларга тенг “Каустик сода ва суюқ хлор ишлаб чиқариш” лойиҳасини амалга оширмоқчи.
Ҳозирда “Ҳазорасп” ЭИЗда 215,1 гектар ер бўш майдонлари мавжуд. ЭИЗнинг 1 ва 2-ҳудудларида амалга оширилиши мумкин бўлган қиймати 87,1 миллион долларга тенг 11 та лойиҳа бўйича бирламчи ҳисоб-китоблар тайёрланиб, хорижий ишбилармон доиралар орасида кенг тарғиб қилиш мақсадида Ташқи ишлар вазирлигига тақдим қилинган.
“Develop Textile” МЧЖ шаклидаги хорижий корхонаси эркин иқтисодий зона ҳудудидаги истиқболли лойиҳалардан бири. Бугунги кунда лойиҳани амалга ошириш билан боғлиқ қурилиш ишлари якунланган. Кенг, ёруғ цехлар, омборхона ва бошқа қўшимча хоналар бунёд этилган. Ишчиларнинг унумли меҳнат қилиши ва дам олиши учун зарур қулайликлар яратилган. Хитой, Германия, Туркия ва бошқа давлатларда ишлаб чиқарилган замонавий тикувчилик дастгоҳлари ўрнатилган. Технологик ускуналар синовдан ўтказилмоқда.

Йирик лойиҳани ишга тушириш учун 13,14 миллион доллар маблағ сарфланди. Шундан, тўғридан-тўғри хорижий инвестиция 4,16 миллион долларни ташкил этди. 8,98 миллион доллари тижорат банкининг кредит маблағидир.

Давлатимиз раҳбари мазкур корхонада бўлиб, мутахассислар ва тикувчилар билан суҳбатлашди. Ишлаб чиқарилган рақобатбардош тикувчилик маҳсулотлари намуналарини кўздан кечирди.
Президентимиз бу каби замонавий корхоналарни кўпайтириш орқали пахта хомашёсини қайта ишлашни йўлга қўйиш, эндиликда фақат тайёр маҳсулот экспорт қилиш зарурлигини қайд этди.
Лойиҳанинг ишга туширилиши билан 800 га яқин иш ўрни яратилади.
Корхона йилига 4 минг тонна ҳар-хил турдаги тайёр бўялган чоксиз трикотаж мато, 14 миллион дона трикотаж-тикув маҳсулотлари ишлаб чиқариб, 12 миллион долларлик рақобатбардош маҳсулотни Германия, Франция ва Европанинг бошқа давлатларига экспорт қилишни режалаштирган.
Хулоса қилиб айтганда, “Ҳазорасп” эркин иқтисодий зонаси кенг имкониятлар майдони бўлиб, ҳудудда ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан самарали фойдаланиш, шу асосда янги иш ўринлари ташкил этиш, пировардида аҳолини барқарор даромад манбаи билан таъминлашга хизмат қилади. Бу эса миллий иқтисодиётимиз тараққиёти, юртимиз равнақи, халқимиз фаровонлигини таъминлашга муносиб ҳисса бўлиб қўшилади.
Шу ерда Хоразм вилоятида амалга ошириладиган инвестиция лойиҳалари, ташкил этиладиган ишлаб чиқариш ҳудудларининг жойлашуви ва бошқа лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берилди.

Давлатимиз раҳбари лойиҳаларни ўз вақтида ва сифатли якунлаш бўйича мутасаддиларга топшириқлар берди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ҳазорасп” ЭИЗда 800 га яқин иш ўрни яратиладиган замонавий тикувчилик корхонаси иш бошламоқда
Сиёсат
14:13 / 12:03:2020