Президент Агентлик олдида қандай вазифалар қўйди? (+Видео)
4 август куни давлатимиз раҳбари раислигида давлат хизматини ислоҳ қилиш ва бошқарувда натижадорликни ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди, унда Президентимиз томонидан давлат хизматчиларини тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича янги тизимни йўлга қўйиш масаласи илгари сурилди, бу эса Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги олдига масъулиятли вазифа юклайди.
8 август куни қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонунда ҳам ўзининг касбий компетенциясини мунтазам равишда ошириб бориш – давлат фуқаролик хизматчисининг мажбурияти сифатида мустаҳкамланди.
Агентлик томонидан давлат фуқаролик хизматчиларини қайта тайёрлаш ва узлуксиз малакасини ошириш тизимини ташкил этишда қандай ишлар амалга ошириш режалаштирилаётгани юзасидан ЎзА мухбирига маълумот берилди.
<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/LBVFQlcyn34" title="Президент Агентлик олдида қандай вазифалар қўйди?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>М. Эшмирзаева, Д. Якубов