Претория шимолида вабо тарқалгани айтилмоқда
Жанубий Африка Республикасининг (ЖАР) Гаутенг провинцияси соғлиқни сақлаш департаменти вакили Моталалале Модибанинг маълум қилишича, Претория шаҳри яқинида вабо эпидемияси тарқалган, деб ёзмоқда ТАСС агентлиги.
Пойтахт шаҳардан шимолда жойлашган Хамманскраал туманида вабо тарқалиши оқибатида ҳозиргача 12 киши қурбон бўлган. Яна 37 киши вабо аломатлари билан касалхонага ётқизилган.
Умуман, провинциянинг барча ҳудудида, жумладан, Йоханнесбургда камида 100 кишида вабо хасталиги аниқланган.
Бу галги вабо тарқалиши Африка жанубида 2022 йил баҳорда бошланди. Эпидемия ўчоғи Малави жанубида жойлашгани айтилмоқда. 2023 йилда вабо билан хасталаниш Африка жанубидаги саккизта мамлакатда аниқланди. Энг кўп беморлар Малавида (58 минг) ва Мозамбикда (26 минг) рўйхатга олинган. Ҳатто, касаллик Зимбабве пойтахти Харареда ҳам қайд этилган. ЖАР билан Зимбабве қуруқлик орқали чегарадош мамлакат ҳисобланади.