Жорий йилнинг 7-9 сентябрь кунлари кунлари "Росатом" давлат корпорация томонидан Ленинград атом электр станцияси фаолияти билан танишиш мақсадида пресс-тур ташкил этилди.

Унда Ўзбекистон, Ҳиндистон, Жанубий Африка, Бангладеш, Қозоғистон, Туркия каби давлатдан вакиллар иштирок этди.

Пресс-тур доирасида Ленинград атом электр станцияси директори Владимир Перегуда иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Унда В.Перегуда иштирокчиларига Россияда "яшил" энергетикани ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва Ленинград атом электр станцияси фаолияти ҳақида батафсил маълумот берди.

-Ленинград атом электр станцияси Россиядаги йирик станция бўлиб, унинг қувват 4300 мегавттни ташкил этади,-деди В.Перегуда.

Аҳамиятли жиҳати, станцияда турли йилларда ишга туширилган тўртта "РБМК-1000" ва "ВВЭР-1200" энергоблоклари ўрнатилган.

[gallery-8708]

Станциянинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати соатига 30 миллиард киловатт электр энергиясини ташкил этади.Станция Санкт-Петербург ва Ленинград шаҳарлари электр энергия сарфининг 55 фоиздан ортиғини таъминлайди. Ўз навбатида, РБМК-1000" энергоболокларида модернизация ишлари олиб борилиб, уларнинг узлуксиз фаолияти таъминланмоқда.

Шу билан бирга станциянинг имкониятини кенгайтириш борасида ҳам тадбирлар кўрилмоқда. 2022 йилнинг август ойида иккита

"ВВЭР- 1200" энергоблокини қуриш бўйича тайёргарлик ишларига старт берилди. Ушбу энергоблоклар 2030 йилдан сўнг ишга туширилиши кўзда тутилган.

Шунингдек, Ленинград атом электр станцияси директори Владимир Перегуда "Росатом" давлат корпорацияси томонидан яратилган янги технология – "ВВЭР-1200" энергоблоки ҳақида тўхталиб ўтди. Ушбу технология хавфсизлиги ва "яшил" энергетикани ривожлантиришда ҳар жиҳатдан талабларга жавоб беришини таъкидлади.

Учрашув якунида В.Перегуда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга батафсил жавоб берди.

Шундан сўнг тадбир иштирокчилари Ленинград атом электр станцияси фаолияти билан танишди.

Қарағайзорга бурканган шаҳар билан танишув. Пресс-тур доирасида Ленинград вилоятининг Сосновый Бор шаҳридаги эътиборли манзилларига саёҳат уюштирилди.

Аҳамиятли жиҳати, Ленинград атом электр станцияси айнан ушбу ҳудудда жойлашган бўлиб, бугунги кунда шаҳарда улкан бунёдкорлик ишлари амалга оширилган ва бу Сосновый Борга ўзгача қиёфа бахш этган.

Сосновый Бор шаҳри ҳудуди жиҳатдан унчалик катта бўлмаса-да, лекин осмонўпар ва замонавий бинолари билан эътиборни тортади. Об-ҳавоси салқин, тез-тез ёмғир ёғиши сабабли шаҳар аҳолиси аллақачон иссиқ кийимларга ўтган.

Ушбу ҳудудда қарағай дарахтлар кўплиги туфайли шаҳар номи ҳам Сосновый Бор (Қарағай ўрмони), деб аталар экан.

Сосновый Бор Россиянинг Ленинград вилоятидаги энг ёш шаҳарларидан бири. У Россия шимоли-ғарбий қисмида ва Фин кўрфази қирғоғидаги қарағай дарахтлари ҳамда қумтепалар орасида жойлашган.

Сосновый Бор Санкт-Петербургдан 100 километр узоқликда бўлиб, аҳолиси қарийб 68 минг нафарни ташкил этади.

Шаҳарнинг гуллаб-яшнаши ва обод бўлишида Ленинград атом электр станциясининг алоҳида ўрни бор. Негаки, ушбу йирик иншоот қурилиши билан қатор корхоналар фаолияти ҳам йўлга қўйилган. Гарчи, Сосновый Бор 1958 ташкил этилган бўлса-да, ушбу станция ишга туширилгандан сўнг унга шаҳар мақоми берилган.

Шаҳарнинг диққатга сазовор жойлари кўп. Масалан, "Андерсенград" меъморий ансамбли. У 1980 йил Ханс Христиан Андерсеннинг 175 йиллигиги муносабати билан очилган.

"Приморский" истироҳат боғи ҳам шаҳар аҳолиси учун севимли манзил ҳисобланади.

Шаҳар билан танишув чоғида бу ерда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари билан мулоқотда бўлдик.

Шу ерда туғилиб-ўсган Анна Арсеенкованинг таъкидлашича, бу ерда барча қулайликлар яратилган.

- Сосновый Бор жуда обод шаҳарга айланди. Йўллар, парклар, болалар ўйингоҳлари кўркам тусга кирди. Стадионлар, спорт майдонларидан шароитлар кўзни қувонтиради. Бу ерда яшовчилар иш қидириб, бирон жойга кетмайди, аксинча, уларнинг ишлаши, оиласини боқиш учун барча имкониятлар шу ернинг ўзида яратилган, - деди А.Арсеенкова.

Табаррук 91 ёшли Иван Кучкин шаҳардаги дам олиш масканларида пиёда юришни яхши кўришини айтди.

– Нафақадаман, лекин мамлакатимиздаги ўзгаришлар, бунёдкорлик ишларини кузатиб бораман. Аввал шаҳримиз учта кўчадан иборат эди. Ҳозир катта ва замонавий гўшага айланди. Бу, албатта, Ленинград атом электр станцияси туфайли вужудга келган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ. Мен шаҳримизни томоша қилишга келган сайёҳларга катта ҳурмат билан қарайман ва жуда хурсанд бўламан, - деди И.Кучкин.

Пресс-турнинг иккинчи куни – 8 сентябрда Фин кўрфазида балиқ овлаш халқаро турнири бўлиб ўтди. Унда ўнта давлатдан келган ҳаваскор балиқчилар ўз имкониятини синовдан ўтказди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пресс-тур иштирокчилари Ленинград атом электр станцияси билан танишди