Замонавий медиа ва маркетинг соҳаларида PR (public relations) воситаларидан фойдаланиш тобора кенгаймоқда. Брендлар, санъаткорлар, сиёсатчилар ва ҳатто блогерлар ўз обрўсини ошириш, аудитория эътиборини жалб қилиш ёки бозорда рақобатбардош бўлиш мақсадида PR стратегияларини ишлаб чиқади. Бироқ, бу соҳага хос бўлмаган, ҳатто ахлоқий меъёрларга зид йўллар – яъни, қора PR (black PR) тенденцияси ҳам кенг тарқалмоқда.

Афсуски, бугун баъзи шахслар меҳнат, билим ва истеъдод ўрнига турли провокациялар, ахлоқсиз қилиқлар, ёлғонлар, можаролар орқали машҳурликка эришишни афзал кўрмоқда. Аслида PR нима учун яратилган ва нима сабабдан кўпчилик бу қудратли воситани ёмон йўлда ишлатмоқда?

Public relations (оммавий коммуникация) – бу ташкилот, бренд ёки шахснинг ижтимоий имижини шакллантириш, омма билан тўғри, самимий ва очиқ мулоқот юритиш учун хизмат қилувчи профессионал фаолият.

PRнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:

–  Ижобий имиж яратиш;

–  Жамият билан доимий барқарор алоқаларни яратиш;

–  Ахборотни тарқатиш орқали эътибор жалб қилиш.

Шундай қилиб, PRнинг асосида ҳақиқат, ахлоқ, мулоқот ва ишонч ётади. Бу соҳага профессионал ёндашган киши ёки ташкилот доим ўз фаолиятини оммавий манфаатлар, ахлоқий меъёрлар ва жамият қадриятларига асослайди.

Қора PR – бу мақсадли равишда салбий ахборот тарқатиш, шахс ёки брендга бўлган эътиборни можароли йўл билан жалб қилиш, ёлғон, фитна ва ахлоқсиз услублар орқали эътиборга тушиш ҳаракати. Баъзида бу тактика ўзига хос “скандал маркетинг” ёки “антиреклама” шаклида намоён бўлади.

Қора PRнинг айрим кўринишларига жамоатчиликни шокка солувчи видеолар, фотолар, ёлғон янгиликлар, ахлоқий меъёрларга зид интервьюлар, рақобатдош компанияларни обрўсизлантиришга қаратилан махсус режалар киради. Бу каби “шов-шув”лар кўп ҳолларда диққатни жалб қилади, муҳокамаларга сабаб бўлади, аммо барқарор обрў ёки ишончни эмас, фақат қисқа муддатли машҳурликни олиб келади.

Бугунги тезкор дунёда сабр, меҳнат ва изчиллик орқали ютуққа эришиш кўпчиликка “эски усул”дек туюлади. Натижада, айримлар тезда танилиш учун шов-шувли ҳаракатлар, яъни қора PRни афзал кўради. Ижтимоий тармоқларда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзуларга турли хил келишмовчиликлар, ахлоқсизликлар ва инсонларнинг хатти-ҳаракатларини баҳолашга аслида ҳеч қандай ваколати бўлмаган инсонлар томонидан таҳлил қилиш кабилар киради. Одамлар ижобий хабарни эмас, салбий янгиликни кўпроқ улашади. 

Ўзбек шоу-бизнес олами ва медиасида ҳам бу усулни кўп қўллайдиган шахсларни биламиз. Улар бирон-бир шов-шувли вазиятни (кўп ҳолларда салбий йўналишдаги) ўртага ташлайди ва қолганини шунчаки жамият муҳокамасига қўйиб беради ва ора-орада янада бу ҳаракатнинг кенгайиши учун замин яратади. Бу орқали баъзи шахслар етарлича танилади, лекин уларнинг “ижоди” ва қилган ишлари ёмон хотира ва ғазаб билан тилга олинади.

Баъзи ҳолларда медиа тизимида назорат сустлиги ва этика қоидаларига етарлича риоя қилмаслик ҳам қора PR ривожланишига устунлик беради. Кўплаб интернет нашрлар рейтинг учун ким нима қилса, уни дарҳол ёритишга тайёр. Сарлавҳа – шов-шувли, мазмун эса салбий маълумотларга тўла. Жамиятда ахлоқий, маданий ва диний қадриятларнинг сусайиши қора PRга нисбатан талабни ошириб юборади – кўпчилик буни энди “нормал” деб қабул қилади.

Қора PR жамиятга жуда катта салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Аввало, ижтимоий қадриятларнинг емирилиши, ёшлар онгида нотўғри идеал шаклланиши, профессионал меҳнатнинг қадрсизланишига сабаб бўлади. Бугунги кундаги “танилиш” кўпинча “ҳурмат топиш” дегани эмас. Лекин ёшлар орасида қай бўлмасин танилиш ва машҳурлик ҳаётдаги ягона мақсад сифатида кўрилмоқда. Бу эса ахлоқий сусайишга сабаб бўлади.

PR – бу восита. Уни қандай ишлатиш инсоннинг ахлоқий танловига боғлиқ. Бугун кўплаб муваффақиятли инсонлар бор: илм-фан вакиллари, спортчилар, санъаткорлар, ихтирочилар – улар қора PRсиз ҳам инсонларга яхши танилган. Қолаверса, тўғри PR – бу жамиятни илҳомлантирадиган, ишонч уйғотадиган ахлоқий жиҳатдан тўғри йўлдир. Аммо қора PR – бу машҳурликка элтувчи энг қисқа ва энг паст йўл. Унинг ортида ахлоқсизлик, ёлғон, ишончсизлик ва жамиятга зарар ётади. PR соҳаси эса аслида жамият ва шахс ўртасидаги соғлом кўприк бўлиши керак. Танлов эса ҳар доим инсоннинг ўзига боғлиқ: барқарор обрўми ёки вақтинчалик шов-шув?

Дилдора ДЎСМАТОВА

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
PR – барқарор обрўми ёки вақтинчалик шов-шув?