Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев италиялик машҳур продюсер, Festi Group компанияси раҳбари Валерио Фести билан учрашди.

Учрашувда қайд этилишича, пойтахтимизнинг қадимий 12 та дарвозасини тиклаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ўзаро мулоқот давомида Тошкентда юртимиз тарихи, аждодларимизнинг бой маънавий мероси ҳамда халқимизга хос урф-одат ва қадриятлар мужассам этилган, мамлакатимиз меҳмонларига миллийлигимизни тарғиб этувчи фестивалларни ташкил этиш, шаҳримизнинг турли ҳудудларига ўша жойнинг тарихидан келиб чиққан ҳолда рангли ва чироқли инсталляцияларни жойлаштириш, пойтахтимизни сайёҳларга янада мафтункор ва жизибадор қилиб кўрсатиш масалалари муҳокама этилди.

Жорий йил Тошкент кинофестивали тикланиб, яна анъанавий ўтказилиши йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шаҳар ҳокими Тошкент боғлари, миллий ошхоналар, бой санъат ва маданиятимиз ҳақида ҳам тўхталиб, бундай бетакрорликларни халқимиз ва шаҳримиз меҳмонларига санъат даражасида тақдим этиш муҳимлигига эътибор қаратди.

Суҳбат давомида Валерио Фести Тошкент шаҳар ҳокимига шаҳарни бадиий безаш, турли шоу ва фестивалларни ўтказиш бўйича бир неча лойиҳа намуналарини кўрсатди. Ж.Ортиқхўжаев меҳмонларга шаҳарни айланиб, халқнинг маданияти ва турмуш тарзи билан атрофлича танишишни ва шунга кўра Тошкент учун махсус лойиҳаларни тақдим этишини таклиф қилди.

Шунингдек, учрашувда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллик тантаналарини байрамона ўтказишда Festi Group тажрибасидан фойдаланиш масаласига эътибор қаратилди. Бу борада ҳам хорижлик мутахассислар ўз лойиҳа ва таклифларини тақдим этади. Агар Festi Group лойиҳалари тасдиқланса, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва компания ўртасида шартнома имзоланади.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизнинг қадимий 12 дарвозаси тикланади