Тошкентда “Марказий Осиё – ишонч, хавфсизлик ва барқарор ривожланишнинг умумий макони” VIII Марказий Осиё экспертлар форуми (МОЭФ) ўз ишини давом эттирмоқда. Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти (СМTИ) томонидан ташкил этилган анжуманнинг иккинчи куни воқеалари “Марказий Осиёда минтақавий ўзига хосликни шакллантиришнинг амалий жиҳатлари” мавзусидаги илмий-амалий анжуман билан бошланди.

Мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг минтақавий ўзига хосликни шакллантиришга доир амалий жиҳатларга бағишланган Форум ўтказиш ташаббусининг амалдаги ифодасидир.

СМТИ директорининг биринчи ўринбосари Акрамжон Неъматов мазкур халқаро экспертлар мулоқотини очиб бераркан, дунёда мафкуравий кураш авжига чиққан, хусусан турли цивилизация, маданият ва динлар тўқнашуви кузатилаётган бир шароитда, маданий-цивилизацион умумийликни мустаҳкамлаш вайронкор ташқи таъсирга қарши туриш ҳамда минтақанинг маданий-цивилизацион ўзига хослиги ва ягоналигини, айниқса таълим соҳасида ва ёшлар орасида сақлаб қолишнинг муҳим омили эканини таъкидлади.

Шундан сўнг, яқин ҳамкорлар – Қирғизистоннинг “Геосиёсат ва стратегия” илмий тадқиқот институти директори Канатбек Азиз, Қозоғистондаги Р.Сулейманов номли шарқшунослик институти илмий ходими Еркин Байдаров, қўшни Тожикистондан келган таниқли эксперт Шерали Ризоён ҳамда Туркманистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги Халқаро муносабатлар институти стратегик тадқиқотлар маркази ходими Бекдурди Амансариев ҳам қутлов сўзи билан чиқиб, анжуман ишига муваффақият тилади.

Умуман, иштирокчилар ушбу мулоқот минтақавий бирдамлик туйғусини янада кучайтириб, Марказий Осиёда “пастдан юқорига интеграция” тамойили асосидаги ҳамкорликни ривожлантириш имконини беришини таъкидладилар.

Ғайрат Хонназаров,

Аслиддин Алижонов (сурат),

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда халқаро экспертлар форумининг иккинчи куни бошланди