Пойтахтимизда Saroy Concept мажмуаси очилди
31 март куни Тошкентда Saroy Concept мебель ва интерьер мажмуасининг очилиш маросими бўлди.
Халқаро шериклар иштирокида амалга оширилган мазкур лойиҳа замонавий уй учун 20 дан ортиқ турдаги интерьер ечимлари намойиш этилган мебель салонининг янги форматидир.
Тадбирнинг очилишида Туркиянинг машҳур Weltew Home ҳамда Kupa Kids компаниялари раҳбарлари сўзга чиқиб, Saroy компаниясининг Ўзбекистон мебель саноатида ўрни тобора мустаҳкамланиб бораётганини қайд этди. Шу боис мазкур ҳамкорлик катта истиқболга эгалиги, келгусида ҳам самарали кечиши алоҳида таъкидланди.

Saroy концептуал бренди ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган. 2007 йилдан компания илк фабрикасини ишга туширди. Бугунги кунда Saroy бренди остида мамлакатимиздаги энг йирик интерьер шоурумлардан бири ва мебель фабрикаси фаолият кўрсатмоқда.
Айни пайтда Saroy Invest бренди остида Тошкентда ва минтақаларда замонавий турар жойлар ва тижорат бинолари бунёд этилмоқда. Таъмирлаш ва ички макон учун Saroy Concept ўзининг тўлиқ ечимлари, шунингдек, нафислиги ва ўзига хослиги билан ажралиб туради.
Saroy Concept 2019 йилдан Туркиянинг Weltew Home компаниясининг мамлакатимиздаги вакили ҳисобланади. 2020 йилдан бошлаб эса Туркиянинг болалар мебеллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган яна бир йирик компанияси – Kupa Kids брендининг расмий дилерига айланди.
Майдони 900 квадрат метрдан иборат янги мажмуа Ўзбекистонда иккинчи шоурум бўлиб, Weltew Home ҳамда Kupa Kids бренди остида ишлаб чиқарилаётган мебель маҳсулотларини намойиш қилади.
Янги мажмуада Saroy компаниясида ишлаб чиқарилаётган ички безаклар ва мебеллардан ташқари Weltew Home ва Kupa Kids компанияларининг муаллифлик ечимлари ҳам намойишга қўйилган.
Саидмурод РАҲИМОВ, ЎзА