Энергетика вазирлиги, ‘Ўзбекнефтгаз” АЖ ва қатор ташкилотлар ҳамкорлигида “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида Ўзбекистон энергетика ҳафталиги ўтказилмоқда.
Мазкур ҳафталикда дунёнинг 29 та давлатидан 450 та ишлаб чиқарувчи компаниянинг ёқилғи-энергетика тармоғига оид замонавий ускуналари ва технологияларидан намуналар намойиш этилади.
[gallery-17396]
Бундан ташқари, ҳафталик доирасида хорижий ва маҳаллий компаниялар, халқаро экспертлар иштирокида соҳага оид долзарб мавзулар юзасидан қатор конференциялар ўтказилиши режалаштирилган.
Бугун, 14 май куни форумни ялпи сессия очиб берди ва иккита муҳим тадбирга — 26 Халқаро “Ўзбекистон нефть ва гази – OGU 2024” анжумани ва 4-Халқаро энергетика анжуманига старт берилди.
Айни пайтда “Энергетика сиёсатини Ўзбекистон миллий стратегиясига мувофиқ уйғунлаштириш” мавзуси бўйича ялпи сессия бўлиб ўтмоқда.
Унда Ўзбекистон Республикаси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С.Сафоев, Ўзбекистон энергетика вазири Ж.Мирзамаҳмудов, қатор халқаро компаниялар ҳамда тизим ташкилотлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этмоқда.
Н.Зиёдуллаева,
О.Пардаев(сурат)
ЎзА