Пойтахтимизнинг Яккасарой тумани ҳудудида жойлашган истироҳат боғида кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, таъбир жоиз бўлса, боғнинг қиёфаси тубдан ўзгарди.

Янгиланишларга монанд ушбу сўлим гўшага “Дўстлик” номи берилди. Энди бу масканда кўп миллатли Ўзбекистонинг ривожланиш анъаналарини ўзида мужассам этган маданий- маърифий тадбирлар бўлиб ўтади. Бу эса миллатлараро муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади. Айни фикрлар қайта таъмирланган “Дўстлик” боғининг очилиш маросимида турли миллат вакиллари томонидан эътироф этилди.

«Дўстлик» маданият ва истироҳат боғининг тантанали очилиш маросимида Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси мутасадди ходимлари, пойтахт аҳолиси ва меҳмонлари, миллий маданий марказлар фаоллари иштирок этди.

Тадбир доирасида миллий маданий марказлар фаоллари ва хушовоз хонандалар томонидан концерт дастури тақдим этилди.

Боғнинг умумий майдони 12 гектарни ташкил қилади. Бу ерда замонавий спорт майдонлари, волейбол, баскетбол, мини футбол, шахмат, шашка ўйнаш учун махсус жойлар, кутубхона ва болалар майдончалари қурилди. Боғ ҳудуди ободонлаштирилиб 5 минг тупга яқин дарахтлар ва турфа гуллар экилди. 2 та сув ҳавзалари таъмирланди. Бу эса боғ сайрига келган 7 ёшдан 70 ёшгача бўлган инсонлар учун қулай шароитдир.

Дўстлик бебаҳо тушунча. Уни гоҳ кўприкка, гоҳ боғга қиёслашади. Боғдаги дарахтлар жамиятдаги фаровонликдан далолат берса, кўприкни миллатлар ва давлатлараро алоқаларнинг ривожланиши, дея таърифлашади. Мазкур боғ ҳам айни жиҳатларни ўзида мужассам этган. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси ахборот хизмати маълум қилмоқда.

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда «Дўстлик» маданият ва истироҳат боғи фойдаланишга топширилди