Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтимизда бошланган Осиё чемпионатидан фоторепортаж

Жорий йилнинг 14-21 июль кунлари Тошкент шаҳрида шахмат бўйича мактаб ўқувчилари ўртасида XVII Осиё чемпионати бўлиб ўтади.

Мусобақада ҳамюртларимиздан ташқари Австралия, Бангладеш, Хитой, Гонконг, Ҳиндистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Малайзия, Мўғулистон, Янги Зеландия, Қатар, Шри-Ланка, Тожикистон, Туркманистон, Бирлашган Араб Амирликлари ҳамда ФИДЕ байроғи остида 7 ёшдан 17 ёшгача бўлган ўсмирлар ва қизлар ғолиблик учун дона суради.

[gallery-12775]

Пойтахтимиз мезбонлигида ўтадиган қитъа биринчилигида 400 нафарга яқин ёш шахматчи 14 июль куни рапид йўналишида чемпионлар номи аниқланса, 15 июлдан иштирокчилар  классик йўналишда 9 тур давомида ўз маҳоратларини намойиш этади. Шунингдек, 20 июль – Халқаро шахмат кунида чемпионатнинг  блиц йўналишида ҳам кучлилар сараланади.

 Бугун “International” меҳмонхонасида мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Маросимда Осиё ҳамда мамлакатимиз шахмат мутасаддилари, ота-оналар, оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.  

 

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА