ФОТОРЕПОРТАЖ
Юртимизда ҳукмрон баҳор фасли азим Тошкентга ҳам ўзининг ёрқин ранглари ва жўшқин нафасини туҳфа этган.
Кўчалар бўйлаб саф тортган дарахтлар кўклам либосида ўз тароватини намойиш этмоқда. Баҳор қуёши атрофни мунаввар этган. Гулга кирган дарахтлар ўзининг муаттар исини таратаётир.
Йўл четлари, хиёбонларда бўй кўрсатган қизил, сариқ, оқ, бинафшаранг гуллар эса кўклам гўзаллигига ҳамоҳанг чирой очган.
[gallery-22801]
Фотосуратларга муҳрланган ушбу гўзалликни сиз ҳам томоша қилинг ва завқ олинг!
Аслиддин АЛИЖОНОВ (сурат), ЎзА