Тошкент шаҳар Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси чиқиндиларни ноқонуний ташланишига қарши назорат тадбирларини ўтказмоқда. 

Бошқарманинг маълум қилишича, бундай рейдлар давомида чиқиндиларни рухсат этилмаган жойларга ташлаш билан боғлиқ 16 та қоидабузарлик аниқланган. Уларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 1-қисми 91.1-моддасига мувофиқ баённомлар тузилган. Бир кеча-кундузда ундирилган жарималар миқдори 11,375 миллион сўмни ташкил этди.

Амалдаги қонунчиликка биноан, белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача (375 000 – 1 125 000 сўм), мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан йигирма бараваригача (7 500 000 –11 250 000 сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 

Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача (1 875 000 – 3 500 000 сўмов), мансабдор шахсларга эса йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима солинишига сабаб бўлади.

Кўпчилик буни жуда оғир жазо деб айтиши мумкин, бироқ оз ҳажмдаги чиқинди ҳам катта чиқинди уюмларининг пайдо бўлишига сабаб бўлиши мумкин.

Роман БОНДАРЧУК тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойтахтда чиқиндиларни ноқонуний ташланишига қарши тадбирлар ўтказилмоқда