Сўнгги йилларда университет моддий-техник базасида янгиланиш ва такомиллашиш жараёни кечмоқда.

Муаззам Шарқнинг муҳим ва асосий маданий-маърифий марказларидан бири бўлган кўҳна Самарқанд минг йиллар давомида башарият тамаддуни ривожига улкан ҳисса қўшган заминдир. Самарқандда асрлар давомида шаклланган илмий, маданий-маърифий муҳитдан етишиб чиққан кўплаб алломалар, қомусий олимлар Шарқ ва Ғарб илм-фани, маданияти шаклланиши, ривожланиши ва тараққий этишига ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшган.

Мирзо Улуғбек ҳукмронлиги йилларида Самарқандда илм-фан, жумладан, кейинги асрларда башарият тараққиётини бутунлай ўзгартириб юборган аниқ фанлар юксак даражада ривожланди ва улкан илмий-маданий мерос яратилди. Мана шу мерос кейинчалик дунё тараққиётида бурилиш бўлган илмий кашфиётларга асос бўлгани, илҳом бахш этгани айни ҳақиқат.

Бу қутлуғ заминда асрлар давомида шаклланиб келган маданият, илму маърифат, устоз-шогирдлик анъаналари бугун ҳам замон талаблари асосида давом этиб, тараққий этиб келмоқда. Бу борада Самарқанд давлат университети илм-маърифатнинг даврлар оша ривожланиб келишида етакчи маърифат маскани, мустаҳкам кўприк бўлиб келмоқда.

Бу илм даргоҳи ўтган асрда ҳам мамлакатимиз ва бутун Ўрта Осиёнинг энг нуфузли олийгоҳларидан бири эди ва илмий салоҳият жиҳатидан доимо олдинги қаторда турган. Бу йиллар давомида университет профессор-ўқитувчилари томонидан амалга оширилган тадқиқотлар, илмий янгилик ва кашфиётлар кўлами ниҳоятда улкан. Айтиш мумкинки, ўзбек замонавий илм-фани тадрижига улкан ҳисса қўшган, илм-фанимиз ғилдирагини том маънода юргизиб юборган кўплаб фундаментал тадқиқотлар, йирик амалий ва назарий илмий ишлар айнан мана шу даргоҳда, шу университет олимлари томонидан яратилди ва амалиётга татбиқ этилди.

Сўнгги йилларда университет моддий-техник базасида янгиланиш ва такомиллашиш жараёни кечмоқда. Дунёнинг нуфузли олий ўқув юртлари билан кенг кўламли ўзаро ҳамкорлик алоқалари ўрнатилмоқда, университетда ҳар йили бир нечта юқори даражадаги илмий конференциялар ташкил этилмоқда. Бу эса Самарқанд давлат университети илмий салоҳиятининг янада юксалишига замин бўляпти.

Президентимиз томонидан белгилаб берилган режалар асосида таълим тизимида амалга оширилаётган ислоҳотларни биринчилардан бўлиб бошлаб берган олий ўқув юртларидан бири ҳам айнан Самарқанд давлат университети саналади. Университет ректори Р.И.Холмуродов ва йирик илмий жамоа, профессор-ўқитувчилар томонидан амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар натижаси эса кўп куттирмаслиги аён, хусусан, сўнгги йилларда университет илмий салоҳияти анчайин ошганлиги сўзимиз далилидир.

Тарихан ҳам, бугун ҳам юртимиз илм-фанининг ўқ томири бўлган Самарқанд давлат университетининг жорий йилда 600 йиллик юбилейи нишонланади. Университет тарихи 1420 йилда ташкил этилган Улуғбек мадрасаси билан боғланмоқда ва Самарқанд давлат университети Улуғбек мадрасасининг вориси сифатида эътироф этилмоқда. Айтиш мумкинки, бу орқали назардан четда қолган ёки қолдирилган тарихий ҳақиқатлар тикланмоқда.

Бугун дунё ҳамжамияти онгида университетлар Европада пайдо бўлган деган аслида тўлиқ асосланмаган бир стреотип шаклланган. Ваҳоланки, бугунги замонавий университетларнинг илк прототипи мусулмон Шарқида вужудга келганлигини тарихий манбалар исботлайди, европаликлар нусха кўчиришганини эса Ғарб олимлари ҳам эътироф этишади. Аслида бу унчалик ҳам муҳим эмас. Масаланинг моҳияти шундаки, бугунги университетларимиздаги замонавий ўқитиш тизими тамал тошлари бундан олти аср муқаддам ташкил этилган Улуғбек мадрасасида қўйилган эди. Хусусан, Улуғбек мадрасасига ҳам толиби илмлар имтиҳон асосида қабул қилинган, улар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланган, яшаш жой билан ҳам таъминланган. Буларнинг барчаси бугунги замонавий имтиҳон, стипендия ва ётоқхона билан таъминлаш тизимининг илк асослари эди, деб айтишимиз мумкин.

Ўтган асрнинг 20 йилларида ташкил этилган деб қараб келинган Самарқанд давлат университети моҳиятан ўшанда янгидан ташкил этилмаган, балки янгича номланган, бир шаклдан бошқа шаклга ўтган Улуғбек мадрасаси эди. Ўша даврдаги «янги» педакадемияда илк ўқитувчиларнинг аксарияти Улуғбек мадрасаси мударрислари бўлганлиги маълум.

Фикримиз сўнггида айтмоқчимизки, Самарқанд давлат университетининг Улуғбек мадрасаси вориси сифатида эътироф этилиши ва университет ташкил этилганлигининг 600 йиллиги нишонланиши бир томондан тарихий ҳақиқатни тиклаб, ўз илдизларимизни янада чуқурроқ англашимизга асос бўлса, иккинчи томондан, ўзбек илм-фани тарихан дунё тамаддуни олдида нақадар улкан ва муҳим миссияни амалга оширганлигини яна бир бор намоён этади.

photo_2020-07-28_17-09-52.jpg

А.Пардаев,
СамДУ Филология факультети декани

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пойдевори мустаҳкам, бугуни ибратли, келажаги буюк университет