Португалияда ёнғин авжига чиқди
Португалияда сўнгги кунларда кучайган ўрмон ва дала ёнғинини ўчиришга 2 000 дан зиёд фавқулодда хизмат ходими ва 20 га яқин самолёт жалб қилинган. Айни пайт мамлакатнинг уч ҳудудида офат жиддий хавф туғдирмоқда.
Энг оғир вазият мамлакат шимоли-шарқидаги Браганса округи Торре-де-Монкорво шаҳри атрофида кузатилмоқда. Шанба куни гуриллаган оловни бартараф этишда 400 га яқин ходим, 140 техника воситаси, 4 самолёт банд. Ҳудудда аллақачон 2 000 гектар майдон ёниб кетган.
Арока ва Санту-Тирсу туманларида ҳам ёнғин давом этяпти. Арокада 300 дан кўп ўт ўчирувчи, қарийб 100 техника ва икки самолёт ишлаяпти. Санту-Тирсуда эса 200 га яқин ходим 60 техника ва бир самолёт ёрдамида оловга қарши курашмоқда. Ҳудудда 900 гектардан ортиқ майдон зарар кўрган.
Португалияда иссиқ ва қуруқ об-ҳаво сақланиб турибди. Айрим минтақаларда ҳарорат 40 даражадан ошиши кутиляпти. Ҳукумат раҳбари Луиш Монтенегру хавф яна бир неча ҳафта сақланиб қолишидан огоҳлантирди. Дарвоқе, унинг қайд этишича, 2026 йил ёнғин қоплаган майдон ўтган йилга қараганда тахминан тўрт баробар кам экан.
Мусулмон Зиё, ЎзА