Порлоқ истиқболга йўл
"Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаштириш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университетида «Ўзбекистон Республикаси Конституцияси тўғрисида»ги Конституциявий қонун лойиҳасининг мазмун-моҳиятига бағишланган «Референдум — порлоқ истиқболга йўл» мавзусида тадбир бўлиб ўтди.
Шу йилнинг 30 апрелида мамлакатимизда ўтказиладиган муҳим сиёсий жараён - Ўзбекистон Республикаси референдумига қизғин ҳозирлик кўрилаётгани, жойларда бўлиб ўтаётган тарғибот-ташвиқот тадбирларида янгиланаётган Конституция, унинг мазмун-моҳияти батафсил тушунтирилаётгани таъкидланди.



Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши раиси Севара Файзиева ва партия фаоллари янги таҳрирдаги асосий қонун халқимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари, эркинликларининг ҳимоясини ҳар томонлама таъминлашини, зотан Бош қомусимизнинг барча моддаларида инсон омили олий мақсад қилиб олинганини қайд этди.
М.Комилова, ЎзА