Ватанимиз тарихидаги 26 май санаси билан боғлиқ айрим воқеалар баёни.

1415 йил (бундан 610 йил олдин) – темурийлар ҳукмдори Шоҳруҳ Мирзо ўз ўғли Улуғбек билан тортишиб, Мўғулистонга кетиш арафасида турган жияни Аҳмад Мирзога мактуб йўллади. Тарихчи олим Турғун Файзиевнинг қайд этишича, ушбу мактубда қуйидаги сўзлар битилган:

“Хабарчилар бизга шу нарсани етказмишларки, Аҳмад Мирзо билан фарзанди солиҳ Улуғбек Мирзо ораларинда фиску фасодчиларнинг ношоён сўзлари бирлан шаҳарлар ва фуқароларнинг ташвишларини орттирувчи воқеалар содир бўлмиш. Бу хабарни биз Ироқ мамлакатинда эканлигимизда эшитдук, аммо масофа йироқлиги туфайли, унинг тадоригини кўришга кириша олмадук. Дориссалтана Ҳиротга қайтиб келгандан кейин эса эшитдукки, у фарзанд Мўғулистон томон кетаётган эмиш. Бу ҳол биз учун бағоят маслаҳатдан йироқ ва ажиб туюлди. Чунки биродарлар ва фарзандларга нисбатан бизнинг “бешикдан тобутгача” ғамхўр эканлигимиз барчага аёндур.

Ота-болалик биноси қўзғолмай турувчи тоғлардек собит бўлмоғи учун у фарзанд бизнинг хузуримизга ҳомийлик паноҳини сўраб келишига ишончимиз қомил ва эътиқодимиз кучлидир. Бу сўзларни туғишганлик вазифаларини адо этиш мусулмонлик ҳам мусулмонларга ғамхўрлик қилиш юзасидан айтилди. Такаллуфу мақтанчоқлик, макр-ҳийлага йўйиб кек сақлаш бизлар учун уятдир. Эҳтимолки, мулозимликда юрган бир гуруҳ кишилар мазкур ноўрин ҳаракатлар хоҳ ихтиёрий, хоҳ мажбурий тарзда улар томонидан содир бўлганлиги туфайли, ваҳимага тушиб, у фарзанднинг бизнинг Ҳузуримизга келишига монеълик қиларлар. Аҳмад Мирзо уларнинг барчасини ишонтирсинки, биз ҳаммаларининг гуноҳларини авф қилдик. Ҳақ устига хақдирки, уларнинг ҳаммасига раҳм-шафқат паноҳидан бошпана бергумиздир”.

1899 йил (бундан 126 йил олдин) – Фарғона вилояти ҳалқ музейининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Музей уч қаватли бинода жойлашган бўлиб, унинг умумий майдони 4220 квадрат метрни ташкил этди, шундан 1890 квадрат метри экспозиция залларидан иборат бўлди. 

1952 йил (бундан 73 йил олдин) – тарихчи Муқаддам Ҳамзаеванинг қайд этишича, Ўзбекистон ҳукумати “Педагогика институтларининг сиртқи бўлимларида таълимни яхшилаш тадбирлари тўғрисида” қарор чиқарди. Унга кўра, педагогика институтларининг сиртқи бўлимларида ўқитиш сифатини ошириш мақсадида айрим педагогика институтларининг сиртқи бўлимлари қисқартирилиб, республика бўйича 6 та йирик педагогика институтларининг, яъни Тошкент давлат педагогика институти, Тошкент тиллар педагогика институти, Фарғона, Андижон, Бухоро, Қорақалпоғистон педагогика институтлари сиртқи бўлимлари сақлаб қолинди.

1962 йил (бундан 63 йил олдин) – ҳозирги Ўзбек миллий академик драма театрида Абдулла Қаҳҳор қаламига мансуб “Тобутдан товуш” асарининг премьераси бўлди. “Тобутдан товуш”да муаллиф порахўрликни сатира тиғи билан фош этишда жиддий ижтимоий, маънавий масалаларни кўтаради. Пьеса воқеалари мансабдор, ғоят замонавий порахўр Сухсуровнинг хонадонида бўлиб ўтади. Порахўрликка қарши курашнинг кескинлашиши туфайли Сухсуров Қори, Юсуф каби ҳамтовоқларини уйида кенгашга тўплаб вазиятдан қандай чиқиш йўлларини муҳокама қиладилар. Ўта устамон ва айёр Сухсуров хотини Нетайхоннинг ўгай укаси, Мирзачўлдаги хўжаликлардан бирида механик бўлиб ишловчи, уруш қатнашчиси Обиджонни Тошкентга чақириб олиб, хонадонидаги оқсоқ хизматкори Ҳожар исмли беғубор қизга уйлантириб, ҳовли-жойини уларнинг номига ўтказмоқчи бўлади.

Драматург пьесанинг асосий ғоясини кўрсатиш учун ҳаётий зиддиятларни оғзаки акс эттирмай, пьеса қаҳрамонларнинг ҳақиқий қиёфаларини очиб берувчи ўта кулгили ҳолатлар ва воқеаларни ўйлаб топган. Ҳар бир образ бетакрор ўз қиёфасига эга. Улар ҳаракатлари, қилаётган ишлари билан ўзларини ўзлари фош этадилар. Муаллиф ҳар бир қаҳрамоннинг ички қиёфасини, шу билан бирга типик белгиларини ёрқин бўёқларда кўрсатишда катта ютуқларга эришган. 

1994 йил (бундан 31 йил олдин) – Тошкент шаҳрида Европа Иттифоқи комиссиясининг ТАСИС (МДҲ мамлакатларига техник ёрдам кўрсатиш) минтақавий дастури бўйича раҳбарлар гуруҳининг давлатлараро учрашуви ташкил этилди.

1997 йил (бундан 28 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси музей ва илмий муассасалари фондидан Амир Темур ва темурийлар даврига оид экспонатларни Темурийлар тарихи давлат музейига ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Фуқаро муҳофазаси тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонун фуқаро муҳофазаси соҳасидаги асосий вазифаларни, уларни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини, давлат органларининг, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг ваколатларини, Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқлари ва мажбуриятларини, шунингдек, фуқаро муҳофазаси кучлари ва воситаларини белгилайди.

2000 йил (бундан 25 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикасида Гольфни ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

2015 йил (бундан 10 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “Ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг мақсади ташувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикасининг “«Саломатлик» орденини таъсис этиш тўғрисида”, “«Соғлом турмуш» медалини таъсис этиш тўғрисида” Қонунлари қабул қилинди. 

2020 йил (бундан 5 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “«Меҳр-саховат» кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги фармони қабул қилинди. 

2023 йил (бундан 2 йил олдин) – Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда унинг тизимидаги ташкилотлар фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинди.

Алишер ЭГАМБЕРДИЕВ тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Порахўрлик аёвсиз фош этилган “Тобутдан товуш” асарининг муаллифини биласизми?