Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги хайрли тадбир мамлакатимиз бўйлаб кенг қулоч ёйди.
Хусусан, Наманган вилояти Поп тумани Миришкор ҳудудида 5 гектар ер майдонига эга боғга асос солинди.
Наманган вилоят ҳокими Шавкат Абдураззақов бошчилигида туман секторлар раҳбарлари, маҳалла фуқаролари, нуроний отахонлар ва бир гуруҳ ёшлар ушбу боғга кўчат экиш тадбирини бошлаб берди. Ҳудудга 10 минг туп турли хилдаги манзарали кўчат экилади.
[gallery-4647]
Ҳашарчилар учун байрамона дастурхон ёзилиб, яратгандан юртимиз тинчлигини ва хайрли ишларни бардавомлигини сўраб дуога қўл очилди. Вилоят санъат намоёндаларининг куй-қўшиқлари янгради.
Таъкидлаш жоиз, акция доирасида Поп туманида жами 1,5 миллион туп манзарали кўчат экиш режалаштирилган.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА