Полвонларимиз халқаро турнирда ғолиб бўлди
Қашқадарё вилоятида юнон-рум кураши бўйича катталар ўртасида “KARSHI OPEN” халқаро турнири бўлиб ўтди. Беллашувларда юртимиз полвонлари ҳамда қўшни давлат спортчилари куч синашди.
Нуфузли мусобақанинг вазни 60 килограммгача бўлган полвонлар баҳсида пойтахт шарафини ҳимоя қилган Ислом Баҳромов финал босқичида барча рақиблари устидан зафар қучган ҳолда олтин медални қўлга киритди.
Ушбу вазн тоифасида Хуршид Нормуҳаммадов (СШОР) кумуш, Музаффар Нуруллаев (Қарши) ва Феруз Тўхтаев (Бухоро) бронза медалига сазовор бўлди.
Шунингдек, Оғабек Муқимов (Тошкент вилояти), Илёс Абдуназаров (Тошкент вилояти), Раҳимжон Узоқов (СШОР), Абдуқодир Жалилов (Қарши) ва Ислом Раҳматов (Навоий) каби иқтидорли юнон-рум кураши усталари ўз вазн тоифаларида шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА