Полвонларимиз Варшавада шоҳсупага кўтарилди
Польша пойтахти Варшава шаҳрида спорт курашлари бўйича анъанавий “Poland Open” халқаро турнири бўлиб ўтди.
Ўзбекистон терма жамоаси эркин ва юнон-рум кураши бўйича ўтган беллашувларда муваффақиятли иштирок этди. Юнон-рум курашчилари ўртасида вакилларимиздан Ислом Баҳромов ва Жалгасбай Бердимуратов шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олган бўлса, Мирзобек Раҳматов финалга қадар муваффақиятли иштирок этди.
Шунингдек, Муҳаммадқодир Юсупов, Рустам Ассакалов, Элмурат Тасмурадов ва Мўминжон Абдуллаев бронза медалига сазовор бўлди.
Шу тариқа, Равшан Рўзиқулов бошчилигидаги Ўзбекистон юнон-рум кураши терма жамоаси “Poland Open” турнирини 2 та олтин, 1 та кумуш, 4 та бронза медали билан якунлади.
Турнирнинг эркин кураш баҳсларида Ғуломжон Абдуллаев олтин, Рашид Қурбонов кумуш ва Маҳмуд Шавкатов эса бронза медалини қўлга киритди.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА