Полвонларимиз Россияда совриндор бўлди
Россиянинг Красноярск шаҳрида эркин ва аёллар кураши бўйича халқаро “Иван Яригин кубоги” ўтказилди. Унда спорт курашлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари иштирок этди.
Мусобақанинг эркин кураш баҳсларида вазни -74 кг бўлган полвонлар орасида ҳамюртимиз Бекзод Абдураҳмонов, -57 вазн тоифасида Ғуломжон Абдуллаев ва -61 кг вазнда Сардор Рўзимов бронза медалини қўлга киритди.


Халқаро турнирда дунёнинг 24 мамлакатидан келган полвонлар ўзаро рақобатлашди. Ушбу мусобақа полвонларимиз учун “Париж-2024" Олимпия ўйинлари учун лицензион мусобақаларга муҳим тайёргарлик босқичини ўтаб беради.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА