Бухорода уюшмаган ёшлар ўртасида спортнинг миллий кураш тури бўйича Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти Бухоро филиалининг “Ректор кубоги” мусобақасининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг татбиқ этиш ва оммавий спортни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкил этилган мусобақада 6 вазн тоифасида 80 га яқин полвон куч синашди.
[gallery-2708]
Тадбирни вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Мирали Ҳамроев очиб берди.
Мусобақа ғолиб ва совриндорлари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Тоҳир ИСТАТОВ (сурат), ЎзА