Польшага 40 тоннага яқин гилос сотилди
Серқуёш ўлкамизда пишиқчилик мавсуми бошланди. Бозору дўконларимиз сархил мевалар билан тўла. Халқимиз эҳтиёжидан ортгани экспорт ҳам қилинмоқда.
Серқуёш ўлкамизда пишиқчилик мавсуми бошланди. Бозору дўконларимиз сархил мевалар билан тўла. Халқимиз эҳтиёжидан ортгани экспорт ҳам қилинмоқда.
«Ўзбекистон экспортчилари» уюшмаси Ахборот хизматидан олинган маълумотга кўра, чет элда Ўзбекистон гилоси жуда харидоргир бўлиб турибди.
Ўтган 2 ойда 10 дан ортиқ давлатга 160 тоннадан зиёд гилос экспорт қилинган. Хусусан, май ойида Польшага 40 тоннага яқин гилос етказиб берилди. Шунинг ўзи иқтисодиётимизга 115 минг доллар маблағ қўшилади, дегани.