Юртимизда меҳмон бўлиб турган Польша Республикаси парламенти Сенати раисининг ўринбосари Михал Каминский бошчилигидаги делегация Самарқандга келди.

Дастлаб Самарқанд вилоят ҳокимлигида вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов бошчилигидаги вилоят масъуллари билан мулоқот бўлиб ўтди. Унда томонлар ўзаро ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича таклифларини билдирди.

– Польша билан алоқаларимиз бирмунча самарали йўлга қўйилган, – деди вилоят ҳокими ўринбосари Р. Қобилов. – Кўпчиликка маълум, Иккинчи жаҳон уруши вақтида минглаб польшаликлар юртимиздан қўним топган. Вилоятимизда бугунги кунда польяк миллатига мансуб 120 нафар фуқаро истиқомат қилмоқда. Уларнинг миллий урф-одат ва анъаналарини давом эттиришлари учун барча шароит яратилган, “Полонез” польяклар миллий маданий маркази фаолият юритмоқда. Халқларимизнинг ўзаро алоқаларини бардавом қилиш учун, энг аввало, маданий алоқаларини мустаҳкамлаш бирламчи вазифа деб ҳисоблайман. Шу мақсадда жорий йилнинг июнь-июль ойларида Польшада Самарқанд кунларини ташкил этиш таклифини билдираман. 

Михал Каминский ҳам ташрифдан асосий кўзланган мақсад ижтимоий-иқтисодий ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат эканлигини таъкидлади.

[gallery-23222]

– Ўзбекистонга келиш орзуси болалигимдан пайдо бўлган, – дейди Михаил Каминский. – Онам гид-таржимон бўлиб ишлаганлиги боис, Ўзбекистон тарихи, унинг бой маданияти, бетакрор таомлари ҳақида жуда кўп маълумотга эга эди. Болаликдан менга Ўзбекистонга боришинг, буларни ўз кўзинг билан кўришинг керак дерди. Бир сафар Москвага саёҳатимиз давомида ўзбеклар ошхонасида овқатлантирган эди. Шундан менда ҳам бу юртга келиш орзуси бор эди. Бу орзуим йиллар ўтиб, мана амалга ошди. Ҳақиқатда онам таърифлаганча гўзал юрт экан.

Юртдошларим бундай бетакрор гўзалликдан баҳра олиши учун ўзаро туризм ривожи йўлида истиқболли ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйишимиз керак. Самарқанд кунлари маданий дастурларини ўтказишни мен юз фоиз қўллаб-қувватлайман. Одамлар ўз кўзи билан кўрса, иштиёқ янада ошади. Юртдошларимизнинг асосий туристик йўналишлари Грузия, Арманистон ва бошқа давлатларга қаратилган. Бу рўйхатдан Ўзбекистон жой олиши шарт. Чунки, халқларимиз бугунгача ўзаро бир-бирига меҳр-оқибат кўрсатган. Бу бундан кейин ҳам давом этиши керак. Бугун Польшада кўплаб ўзбекистонликлар меҳнат қилишмоқда. Энг муҳими, ўзбекистонликларга бизда ҳурмат ва эътибор ўзгача. Яқинда дам олиш куни бўлганлиги учун такси хизматидан фойдаландим. Ҳайдовчи ўзбекистонлик экан. Оддий ҳайдовчининг унга нисбатан польякларнинг муносабатидан мамнунлигини кўриб, ўзим ҳам руҳланиб кетдим. Польшада айни пайтда ишчи кучига талаб юқори. Шу боис, биз 25 ёшгача бўлган ўзбекистонлик ёшлар учун алоҳида имтиёзлар яратдик. Ўқиш билан бирга ҳеч қандай тўсиқларсиз ишлаш йўлга қўйилди. Бундай имкониятларни янада кенгайтиришимиз мумкин. 

Мулоқот давомида олий таълим, меҳнат миграцияси, тиббиёт, туризм соҳаларидаги ҳамкорлик алоқлари истиқболлари ҳақида атрофлича фикр юритилиб, томонлар ўз ташаббусларини билдиришди. Ўрта махсус касб-ҳунар марказларида тайёрланаётган мутахассисларга келгусида польяк тилини ўргатиш борасида ҳамкорликдаги ўқув курсларини ташкил этиш таклифи билдирилди.

Меҳмонлар ташриф давомида Амир Темур мақбараси, Регистон ансамбли, Мирзо Улуғбек музей мажмуаси ва бошқа тарихий обидаларда бўлиб, юртимиз тарихи, бой маданияти билан яқиндан танишди.

Ғ.Ҳасанов, А.Исроилов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польшада Самарқанд кунлари ўтказилади