Польшада маҳбуслар тиббий ниқоб тикмоқда
Вуйчикнинг берган маълумотига кўра, маҳбуслар ҳар ойда тахминан 800 мингта ниқоб тикиши мумкин.
Польшалик маҳбуслар ниқоб тикишни ва дезинфекцияловчи суюқлик ишлаб чиқаришни бошлади, деб маълум қилди мамлакат адлия вазири ўринбосари Михал Вуйчик журналистлар билан учрашувда.
Вуйчикнинг берган маълумотига кўра, маҳбуслар ҳар ойда тахминан 800 мингта ниқоб тикиши мумкин.
Бундан ташқари, пенитенциар тизимига қарашли корхоналарнинг бирида махсус комбинезонлар тайёрланмоқда, улар госпиталларга жўнатилади, дея аниқлик киритди у.
“Яна қўшимча равишда, яқин орада қамоқхоналарнинг бирида дезинфекцияловчи суюқлик ишлаб чиқарадиган махсус линияни ишга туширамиз. Унда ойига 80 минг литр суюқлик тайёрланади “, — деди вазир ўринбосари.