Учрашув якунида элчининг икки мамлакат ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ва ривожлантиришдаги фаолиятига юқори баҳо берилди.

Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов бугун мамлакатимиздаги дипломатик фаолиятини якунлаётган Польша Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Пётр Ивашкевични қабул қилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, учрашувда Ўзбекистон – Польша кўп қиррали муносабатларининг жорий ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Сўнгги йилларда фаоллашган савдо-иқтисодий ва сармоявий ҳамкорликни янада ривожлантириш Польша билан ҳамкорликнинг асосий йўналиши экани таъкидланди. Ўзбекистон пандемия шароитида ҳам қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Польшага экспорт қилмоқда. Натижада 2020 йил январь-сентябрь ойларида савдо айланмаси ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 8,8 фоизга ўсди.

Суҳбат давомида маданий-гуманитар ҳамкорликни янада фаоллаштириш, хусусан, таълим соҳасидаги алоқаларни кенгайтиришга қизиқиш билдирилди. Ҳозирги кунда Андижонда Варшава менежмент университети филиалини очиш лойиҳасини амалга ошириш ишлари олиб борилаётгани таъкидланди.

Элчи Польшанинг Тошкент шаҳридаги дипломатик ваколатхонаси раҳбари сифатидаги фаолияти қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик билдирди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Польша элчиси Ўзбекистондаги фаолиятини тугатди
Жамият
17:44 / 29:10:2020