Польша билан Беларусь чегарасида мустаҳкам тўсиқ қўйиш ишлари 15 декабрь куни бошланади, деб баёнот берди польшалик сенатор Кшиштоф Мруз мамлакат телевидениесида чиқиш қилиб.
"Биз ижрочиларни танлашни ниҳоясига етказмоқдамиз. Қурилиш ишлари 15 декабрда бошланади", — деди Мруз.
Бундан аввалроқ Польша ички ишлар ва маъмурият вазири Мариуш Каминьский Польша-Беларусь чегараси бўйлаб тўсиқ қуриш ишлари суткасига 24 соат олиб борилишини маълум қилган эди.
Унинг таъкидлашича, қуриладиган муҳандислик тўсиқларининг узунлиги 180 километр, баландлиги 5 метр бўлади. Девор электрон техникалар, жумладан, тунда ва кундузи кузатадиган камералар, ҳаракатларни қайд этувчи датчиклар билан жиҳозланади.
Бундан олдин Польшада Беларусь чегарасида баланд тўсиқлар қурилиши бўйича қонун қабул қилинган эди.