Қўқон шаҳридаги 25 минг аҳоли янги ва замонавий оилавий поликлиникада кўрсатиладиган тиббий хизматлардан фойдаланиш имконига эга бўлди.

9-оилавий поликлиника тиббий стандартларга жавоб бермайдиган бинодан  давлат дастури доирасида янгидан барпо этилган иншоотга кўчиб ўтди.  

Тантанали очилиш маросимида мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида тиббиёт соҳасини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътибор, аҳоли фаровонлигини юксалтириш ва фуқароларнинг Конституциямизда белгилаб қўйилган ҳуқуқи – энг замонавий ва қулай тиббий хизматлардан бепул фойдаланиши учун яратилаётган шароитлар эътироф этилди.

Поликлиника қурилишига 7 миллиард сўмга яқин маблағ сарфланди. Бу ерда яратилган шароитлар аҳолига энг юқори савиядаги тиббий хизматлар кўрсатиш имконини беради. Ўрнатилиши режалаштирилаётган замонавий тиббий асбоб-ускуналар тиббий хизматни янги босқичга олиб чиқади.

–Мамлакатимизда Ҳаракатлар стратегияси доирасида тиббиёт соҳасини ривожлантиришга катта эътибор қаратилмоқда,– дейди Фарғона вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Бобур Примқулов поликлиниканинг очилиш маросимида. –Мазкур замонавий тиббиёт муассасаси Янги Ўзбекистонда инсон қадри учун тамойили асосида яратилган яна бир мажмуага айланади.

                                                                           Муҳаммаджон Обидов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Поликлиника янги бинода иш бошлади