Айни вақтда “Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуасида “Ўзчармсаноат” уюшмаси ташаббуси билан анъанавий “UzCharmExpo” чарм, пойабзал ва мўйна 11-халқаро кўргазма-ярмаркаси давом этмоқда.

Унда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан бир қаторда кўплаб хорижлик ишлаб чиқарувчилар ва экспертлар иштирок этмоқда.

Пол Пирсон, Халқаро чарм ишлаб чиқарувчилар кенгаши котиби:

– Бу менинг Ўзбекистонга тўртинчи ташрифим. Айтиш мумкинки, ҳар сафар келганимда бир олам ўзгаришлар ва янгиланишларни гувоҳи бўламан. Ўзимга чарм ва мўйначилик борасидаги янгиликлар кўпроқ қизиқ бўлгани учун шу атрофдаги ислоҳотларни кузатиб бораман. Бемалол айтиш мумкин, Ўзбекистонда йилдан-йилга юксалиб бормоқда. Айниқса, Давлат инвестиция жалб қилишга қаратаётган эътибор таҳсинга лойиқ. Аслида ҳам Ўзбекистонга инвестицияни янада кўпроқ жалб қилиш, янги йўналишларни топиш керак. Мисол учун, Европада бу билан шуғулланадиган хусусий марказлар мавжуд. Улар ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар сотиш учун ҳамкорлар топиш, экспорт ҳудудларини кенгайтириш учун инвестиция жалб қилиш билан шуғулланади.

photo5276292586866322461.jpg

Яна бир гап. Сизларда хом ашё жуда кўп. Фақат технологиялар борасида озроқ муаммолар мавжуд. Шу боис энг замонавий технологиялар ишлаб чиқариладиган Туркия, Хитой каби давлатларнинг йирик заводлари билан кўпроқ ҳамкорлик қилиб, улардан энг сўнгги русумдаги технологияларни харид қилиш керак.

Владимир Котов, Халқаро эксперт, Россия:

– Ўзбекистонда амалга оширилаётган тизимли ишларда юксалиш кузатилмоқда. Бугунги кўргазма–савдода ҳам буни гувоҳи бўлиш мумкин. Тайёр ва ярим тайёр маҳсулотлар жуда кўп ва ранг-баранг. Бу майдон нафақат компания ва давлатлар орасида балки инсонларни яқинлаштиришга ҳам хизмат қилмоқда. Ахир, бизнесни инсонлар юритади. Агарда одамлар бир-бирини яхши тушунса, ҳамкорлик қилиш янада осон бўлади.

photo5276411656244669469.jpg

Россия ва Ўзбекистон ўртасида бошқа соҳаларда бўлгани каби чарм, пойабзал ва мўйна ишлаб чиқариш борасида яхши ҳамкорлик йўлга қўйилган. Ўзбекистондан эркаклар ва болалар оёқ кийимларини кўп миқдорда харид қиламиз. Келгусида бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайиши тарафдоримиз.

Эрдем Алтункая, Туркиянинг “Кobe Polyurethane”заводининг экспорт бўйича менежери:

– Биз дунёнинг 20 ортиқ давлатига оёқ кийимлар учун таглик ишлаб чиқаришда қўлланиладиган хом ашёни етказиб берамиз. Ўзбекистон ҳам биз учун қизиқарли бозор ҳисобланади. Маркетинг кузатувлари олиб бориб, харидорлар топишга ҳаракат қиляпмиз. Айни вақтда корхонамизда йилига 20 минг тонна полиуретан хом ашёси ишлаб чиқарилади. Бу дунёда жуда йирик ҳажм бўлиб, жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистонга синов тариқасида 100 тонна ана шу хом ашё экспорт қилинди. 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пол Пирсон: “Ўзбекистонда хом ашё жуда кўп“