Покистоннинг собиқ президенти Мамнун Ҳусайн 80 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар тарқатди Geo TV телеканали.
Хабарда айтилишича, собиқ президент саратон хасталиги билан оғриган ва кейинги икки ҳафта давомида хусусий касалхонада даволанган.
Мамнун Ҳусайн 2013-2018 йилларда Покистонга президент бўлган. Бундан аввал у Синд вилоятига губернаторлик қилганди. Ҳусайн мамлакатнинг собиқ бош вазири Навоз Шарифнинг сафдошларидан ҳисобланади. Икки ишда қораланаётган собиқ бош вазир ҳозир Буюк Британияда яшамоқда.