9—11-апрель кунлари Туризм қўмитаси томонидан Покистон Ислом Республикаси ҳукумати, туристик компаниялари, меҳмонхона бошқаруви ва сайёҳлик соҳасида фаолият юритувчи ишбилармон доиралари ҳамда ОАВ вакиллари иштирокида ушбу мамлакатнинг Лаҳор, Карачи ва Исломобод шаҳарларида Ўзбекистоннинг туризм имкониятлари тарғиботига бағишланган "Road Show" тадбирлари ташкил этилди.

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, "Road Show" доирасида дастлабки тадбир 14 миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилувчи Лаҳор шаҳрида ўтказилди. Унда Панжоб вилояти туризмни ривожлантириш корпорацияси, Лаҳор Савдо-саноат палатаси раҳбарияти ҳамда Жанубий Осиё халқаро тадқиқотлар маркази расмийлари, маҳаллий туризм бизнеси вакиллари, шунингдек, Ўзбекистондан туризм соҳаси расмийлари ва туроператорларидан иборат жами 500 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.

Тадбир доирасида "Ўзбекистон – Ипак йўли дурдонаси" тақдимоти намойиши ҳамда икки давлатнинг туристик операторлари ўртасида Б2Б, Г2Б ва Г2Г шаклида учрашувлар ташкил этилди. Шу билан бирга, "Узбекистан Airways" миллий авиакомпанияси тақдимоти ҳам ўтказилди. Тақдимотларда Ўзбекистоннинг зиёрат туризми салоҳияти, кейинги йилларда жадал ривожланиб бораётган қишки ва тоғ туризми, шунингдек мамлакатнинг ўзига хос гастрономик имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Қўмита матбуот хизмати Покистон вакилларининг муносабатлари билан ўртоқлашди.

— Икки мамлакат ўртасидаги туризм салоҳияти жуда катта, — деган Лаҳор Савдо-саноат палатаси президенти Миан Абузар Шад. — Биз нафақат тарихий, балки бизнес ва тиббий туризмни ҳам кенгайтириш ниятидамиз. Ҳукумат ва бизнес доиралар бу имкониятларни амалга оширишда фаол иштирок этиши керак. 

— Ўзбекистоннинг Покистонда маркетинги ва тарғиботи, покистонликлар учун муҳим бўлган зиёратгоҳлар — Имом Ал-Бухорий мақбарасининг алоҳида ролини фаол тарғиб қилиш мақсадга мувофиқ, — дея таъкидлаган Панжоб вилояти туризмни ривожлантириш корпорацияси раҳбари Насир Маҳмуд Башир. — Бизни тарихан боғлаб турадиган ришталарни инобатга олган ҳолда икки томонлама туризм алоқаларини ривожлантириш мамлакатларимиз учун янги уфқларни очиб беради.  

Қайд этилишича, тадбир натижасида икки мамлакат туризм бизнеси вакиллари ўртасида тўғридан тўғри алоқалар ўрнатилиб, ўнлаб ўзаро манфаатли келишувларга эришилди. Шунингдек,  "Road Show" иккинчи қисмида ўзбек санъат усталари иштирокида концерт дастури намойиш этилди, миллий ҳунармандчилик буюмлари ва миллий либослар кўргазмаси ўтказилди.

Муҳайё Тошқораева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистонда Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди