Тадбирда ТДШУ ва Покистоннинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

Тошкент давлат шарқшунослик университетида Покистон Ислом Республикасининг мамлакатимиздаги элчихонасига янги тайинланган консул Хуррам Али бошчилигидаги делегация вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Тадбирда ТДШУ ва Покистоннинг етакчи олий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

Университет ректори Гулчеҳра Рихсиева суҳбат давомида олий таълим тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар, ушбу таълим маскани тарихи, тузилмаси, фаолияти ҳамда битирувчилари ҳақида маълумот берди. Консул Хуррам Али айни пайт элчихона учун Ўзбекистон олий таълим муассасалари билан алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги, ушбу жараёнда ТДШУ алоҳида эътиборга олинишини қайд этди.

Учрашув чоғида, жумладан, жаноб Хуррам Али билан дунё рейтингида кучли 1000 таликка кирадиган Панжоб университети билан ҳамкорлик шартномасини имзолаш масаласи кўтарилди. 150 йиллик тарихга эга мазкур университетда ҳам шарқшунослик факультети борлиги алоҳида таъкидланди.

photo_2020-10-13_17-50-56.jpg

- Бугунги кунга қадар ТДШУда Покистон олий таълим муассасалари билан муносабатлар ўрнатилмаган эди - дейди халқаро ҳамкорлик бўйича проректор Элёр Маҳмудов. – Шу маънода урдушуносликни ривожлантириш учун Покистоннинг нуфузли университетлари билан ҳамкорлик ўрнатиш ва биргаликда тизимли фаолият олиб бориш муҳим аҳамиятга эга.

Томонлар яқин орада ҳамкорлик меморандумини Лаҳор шаҳрида ёки онлайн тарзда имзолашга ҳамда мазкур меморандум доирасида талабалар ва профессор-ўқитувчилар стажировкаси ҳамда онлайн дарслар уюштириш, илмий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди. Бундан ташқари, меҳмонлар ТДШУ урдушунос талабалари учун синхрон таржима синфини очиш масаласи ўрганиб чиқилишини таъкидлашди.

Маълумот ўрнида келтириш жоиз, ТДШУда 1944 йилдан бери урду тили ўқитиб келинади. Ҳозирда урду тили, Покистон тарихи, сиёсати ва иқтисодиёти бўйича мутахассислар тайёрланмоқда. 2009 йил элчихона кўмагида ташкил этилган Покистон маркази ўқув-илмий адабиёт билан таъминланган.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Покистон билан илмий ҳамкорлик кенгаяди
Жамият
17:50 / 13:10:2020