Бугун ҳаётимизни ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур қилиш қийин. Барча соҳаларга ахборот-коммуникация технологиялари кенг жорий этилаётгани одамларнинг оғирини енгил, узоғини яқин, мушкулини осон қилмоқда. Лекин бу қулайликнинг иккинчи томони ҳам борки, айрим шахслар алдаш ёки инсонларнинг ишончини суиистеъмол қилиш орқали ўзгалар мулкини талон-торож қилмоқда. Яъни, электрон тўлов воситаси ёки масофавий хизмат кўрсатиш тизимидан фойдаланиб, ўғирлик жиноятларини содир этмоқда.

Банк пластик карточкалари ва банк ҳисоб варақларидан пул маблағларининг ўғирлик йўли билан талон-торож қилинаётгани фуқароларинг жиддий эътирозларига сабаб бўлаётир. Хусусан, 2020 йилда шу мазмунда ички ишлар органларига 965 та, 2021 йилда 1 минг 601 та мурожаат келиб тушган. Жорий йил ҳисобида фуқароларга 4 миллиард 495 миллион сўм зарар етказилган.

Бугунги кунда банк пластик карточкаларидан пул маблағларини ўғирлик йўли билан талон-торож қилиш ҳолатлари Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан малакаланади. Эътиборли жиҳати, кўп ҳолларда фуқароларнинг банк пластик карточкаларидан оз миқдорда талон-торож қилинаётгани сабабли ушбу қилмиш Жиноят кодекси 169-моддасининг 1-қисми билан айб эълон қилинади. Бу ўз навбатида, айбдор шахсларга нисбатан етарлича жазо чораларининг қўлланилмаётганига, уларнинг ахлоқан тузалиш йўлига ўтмаётганига, такроран жиноий фаолият билан шуғулланишига олиб келмоқда.

Шу мақсадда ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳасига кўра, бу каби қилмишлар учун Жиноят кодексининг 168 ва 169-моддаларини оғирлаштирувчи ҳолат сифатида жавобгарликни белгиловчи норма билан тўлдирилмоқда.

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бугунги мажлисида ушбу қонун лойиҳаси ҳам қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Таъкидланганидек, қонун лойиҳасининг қабул қилиниши келгусида жисмоний ва юридик шахсларнинг электрон пул маблағларини яширин равишда талон-торож қилиш, фуқароларнинг ишончига кириб унинг ҳисоб рақами ёки пластик картасидаги пул маблағларини ўғирлаш ҳолатларининг олдини олишга хизмат қилади.

Муҳтарама Комилова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пластик карточкаларидан пул ўмариш жиноятлари учун жазо кучайтирилмоқда