Ҳуқуқий муносабат

Кундалик ҳаётимиз, юриш туришимизда шундай хатти-ҳаракатлар борки, биз уларни гоҳида эътиборсизлик, гоҳида эса онгли равишда амалга оширамиз. Арзимаган нарсадек туюлган бу ҳолатнинг келтириб чиқарадиган оқибатлари эса кўпинча кишини оғир жараёнларга солиб қўяди. 

Хусусан, кўчаларда пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётганимизда биздан кўпроқ ҳушёрлик талаб этилади. 

Унутмаслик керакки, у қанчалик кичик бўлмасин, ҳар қандай қайд этилган ҳуқуқбузарлик учун жавобгарлик белгиланган. 

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Жавоҳир Эшонқулов бу бўйича тушунтириш берди. 

–Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Йўл ҳаракати қоидалари тўғрисида”ги қарори 19-банди, учинчи хатбошисига асосан, пиёдалар ўтиш жойларида ҳаракатланаётган пиёдаларга телефондан фойдаланиш, теле, видео маҳсулотларни кўриш, радио-аудио маҳсулотларни эшитиш, китоб ёки даврий матбуот ўқиш ҳамда эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиш тақиқланади. 

Ушбу ҳаракатларни содир этиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 138-моддаси биринчи қисмига асосан, БҲМнинг учдан бир қисми (113 300 сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Шунингдек, пиёдаларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги,  йўлнинг ҳаракат қисмини белгиланмаган жойлардан кесиб ўтиши, эътиборни чалғитадиган бошқа электрон воситалардан фойдаланиши, шунингдек мопед ва велосипед ҳайдовчиларининг, уловли аравани бошқариб борувчи ва йўлдан фойдаланувчи бошқа шахсларнинг йўл ҳаракатини тартибга солувчи сигналларга бўйсунмаслиги, устунлик берувчи, тақиқловчи ёки кўрсатма берувчи йўл белгилари талабларига риоя этмаслиги ҳам қонунчилигимизда базавий ҳисоблаш миқдорининг учдан бир қисми миқдорида жарима солишга сабаб бўлади. 

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётганда телефонга қараб ўтиш жаримага сабаб бўлади 