Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бугунги кундаги долзарб вазифалардан бирига айланди.

Айниқса, мураккаб шароитда яшаётган эҳтиёжманд аҳоли вакиллари ҳолидан хабар олиш, уларга ғамхўрлик қилиш алоҳида эътиборда.

Ўзбекистон фермерлар, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Тошкент вилояти Пискент туманида ишсиз ёшлар, «Аёллар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган фуқаролар билан учрашди. Учрашувда уларнинг бандлигини таъминлаш чоралари кўрилди.

Қайд этиш керакки, юртимизда аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Зеро, томорқа нафақат аҳоли бандлигини таъминлаш, балки қўшимча мўмай даромад топишга замин яратади.

– Эҳтиёжманд оилаларнинг бўш турган томорқаларига кичик иссиқхоналар қуриш, узумзор ташкил этиш, паррандачилик, қуёнчилик ёки асаларичилик билан шуғулланиш оилаларга фойда келтириши борасида суҳбатлашдик, – дейди кенгашнинг етакчи мутахассиси А.Абдукаримов. – Бундай амалий саъй-ҳаракатлар орқали аҳолини боқимандаликдан халос этиб, жамиятимизнинг фаол қатлами сафига қўшиш – бош мақсад этиб белгиланган.  

Пискент туманида ҳозирда 5 минг 500 дан ортиқ хонадон мавжуд бўлиб, жорий йилги дастурда ҳар бир хонадонга камида 4 тадан мевали кўчат экиш белгиланган. Мазкур кўкаламзорлаштириш ишларини тумандаги «Томорқа хизмати» амалга оширади. Албатта, аҳолининг эҳтиёжманд қатламини қўллаб-қувватлашга қаратилган бу муҳим юмушда МФЙ раислари ва томорқа бўйича ўринбосарларига ҳам масъулиятли вазифа юклатилган. Эҳтиёжманд оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш асносида қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш қийин бўлган жойларда артезиан қудуқлари барпо этиш ҳам мўлжалланган.  

Тадбирда туман 2-сектор ҳудудидаги ечимини кутаётган муаммоларни тизимли равишда ечиш бўйича туман прокурори маҳаллабай асосида ишларни ташкил қилиш бўйича аниқ режаларни маълум қилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискентдаги муаммолар тизимли ҳал этилади