Тошкент вилояти Пискент туманида аҳоли томорқасидан самарали фойдаланиш, юқори ҳосил олиш ва ўзини ўзи банд қилиш каби масалаларга бағишланган семинар ўтказилди.

Унда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши бўлим бошлиги В.Латипов, вилоят Кенгаши раиси ўринбосари З.Эшнаев жамғарма вакили Ж.Умаров ва 2-сектор раҳбари А.Жўраев, туман ҳокими маслаҳатчиси Х.Исамуҳаммедов, маҳалла раислари ва томорқа бўйича ўринбосарлари иштирок этди.  

Асосий эътибор “Ёшлар дафтари”, “Аёллар дафтари”, “Темир дафтар”га киритилган фуқароларнинг талаб ва истаклари асосида "Томорқа хизмати" МЧЖ корхоналари томонидан кўчат, парранда, қуён, асалари етказиб бериш ва иссиқхоналар қуриш, сув таъминоти оғир ҳудудларга артезиан қудуқлар қазишга қаратилди. Ушбу мақсадлар учун Кенгаш ҳузуридаги жамғарма маблағларидан имтиёзли кредитлар ажратиш бўйича масъулларга тегишли вазифалар берилди.

Таъкидланганидек, Пискент тумани бўйича 2021 йилда 17 минг 952 та хонадоннинг 2 минг 648 гектар томорқа майдонидан самарали фойдаланиш бўйича барча чора-тадбирлар белгиланган. Бу борада Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Ҳаитов кўрсатмаси асосида секторларда “маҳаллабай” ишлар қизғин бошланди.  

“Бекобод” маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Ҳ.Олимжонов 4 сотих иссиқхонасида йилига 3-4 марта манзарали гул етиштиради.  

– Иссиқхонадан самарали фойдаланган одам йил бўйи даромад олади, – дейди Ҳ.Олимжонов.

 –Қишда тўқсонбости, эрта баҳорда энг харидоргир гуллар парваришланади. Ундан сўнг бозор талабига қараб бодринг экамиз. Ҳар бир экин ўз мавсумининг бозори суйган маҳсулоти бўлади. Шу бир парча еримиз ортидан ўғил-қизимиз меҳнатга ўрганди, олий маълумотли бўлишяпти, тўйлар қилдик, рўзғоримиз бут.

Тадбирда кенгаш томонидан Олимжоновлар тажрибасини барча МФЙларда оммалаштириш, хусусан, "Темир дафтар" даги оилаларни жалб этиш ҳақида масъулларга тавсиялар берилди. Ҳозир Пискент туманида “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида "Бекобод", "Бирлик" МФЙда узумчилик ва сабзавотчилик, "Навоий" МФЙда кўчатчилик, "Култепа" МФЙ эса картошка ва дуккакли экинларга ихтисослашган.

Шунингдек, туман бўйича 103 та “Аёллар дафтари”даги хотин-қизга иссиқхона қуриш учун 2 миллиард 43 миллион сўм маблағ ажратиш бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилган, амалий ишлар олиб борилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискентда “Бир маҳалла – бир маҳсулот” тамойили асосида маҳаллалар сабзавотчиликка ихтисослашмоқда