Пискентда белбоғли кураш бўйича халқаро турнир ўтказилади

Энг улуғ, энг азиз айём - мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Пискент туманида катталар ўртасида белбоғли кураш бўйича анъанавий очиқ мусобақа бўлиб ўтади.
Энг улуғ, энг азиз айём - мамлакатимиз мустақиллигининг 28 йиллиги муносабати билан Тошкент вилояти Пискент туманида катталар ўртасида белбоғли кураш бўйича анъанавий очиқ мусобақа бўлиб ўтади.
Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати маълум қилмоқда. Беллашувларга қўшни Қирғизистон ва Тожикистон давлатидан полвонлар ҳамда республикамизнинг вилоят ва шаҳарларидан номдор курашчилар, Осиё ва жаҳон чемпионлари ташриф буюриши кутилмоқда. Ғолибга Пискент тумани ҳокими соврини топширилади.