Қиш кунлари бўлишига қарамай деҳқон-фермер хўжаликлари озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, бозорларимизни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан тўлдириш мақсадида далаларда мавсумий агротехник тадбирларни амалга оширмоқда.

Маълумотларга кўра, Тошкент вилоятининг 31 минг гектардан зиёд майдонида ҳар йили мева-сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилади. Узумзор ва боғлар майдони 44 минг гектарни ташкил қилади. Хусусан, вилоят бўйича йилига 1 миллион 330 минг тоннадан ортиқ сабзавот, 82 минг тонна полиз, 254 минг тонна мева, 103 минг тонна узум маҳсулотлари тайёрланади.  

Хусусан, Пискент тумани миришкорлари  бу йил туман 21 минг 697 гектар суғориладиган ерларнинг 8 минг 655 гектарида бошоқли дон, 1 минг 807 гектарида сабзавот, шундан 1 минг 50 гектар картошка, 2 минг гектар озуқа экинлари етиштириб, жами 173 минг тоннадан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни режалаштирган.  

Айни вақтда ғалла ҳосилдорлигини ошириш мақсадида агротехник қоидаларга мувофиқ экин майдонларига маҳаллий ўғит олиб чиқиш тадбирлари ўтказилмоқда.    

 - Тупроққа ярим чириган 20–30 тонна гўнг солинганда, ҳар куни ажралиб чиқадиган углерод миқдори гўнг солинмаган далага нисбатан гектарига 100–150 кг кўпаяди,-дейди Пискент туман ҳокими ўринбосари Мурод Абдураҳмонов. - Бу эса экинлардан мўл ҳосил олишда муҳим омил ҳисобланади. Ҳозиргача ғаллазорларда 1132 та ҳандақ қазилиб, 26 минг 400 тонна маҳаллий ўғит чиқарилди. Жорий йилда қишлоқ хўжалигида бажарилиши белгиланган лойиҳалар, бошоқли дон экинлари етиштирилаётган майдонларда агротехник тадбирлар ўтказиш, ариқ-зовурларни тозалаш, экин майдонларига яхоб суви бериш сингари бир қатор муҳим вазифаларни тизимли амалга оширмоқдамиз.  

Режалаштирилган натижага эришиш учун экин ерларидан унумли фойдаланиш, серҳосил ва истиқболли экин навларни жойлаштириш, мавсумий агротехник тадбирларни ўз вақтида ўтказиш чоралари кўрилмоқда.  

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискент туманида мавсумий агротехник тадбирлар бошланди