Тошкент вилояти Пискент тумани пиллакорлари 146 тонналик "кумуш тола" хирмонини уйиб, пешқадамлар сафида ғалаба маррасини забт этди.

Мавсумда қарийб 2 минг 570 қути ипак қуртини зарур агротехника қоидалари асосида парваришлаб, кутилган натижага эришилди. 146,1 тонна пилла топшириб, "JINJUZ SILK CO" МЧЖ билан тузилган йиллик пилла етиштириш режаси 100,7 фоизга уддаланди. Заҳматкаш пиллакорларнинг меҳнат зафарида “Раҳматжонова Сарвиноз”, “Ибодуллаев Хайдарали”, "Отақўзиев Нурали" фермер хўжаликлари пиллакорларининг ҳиссаси салмоқли бўлди. Мавсумда биринчи бўлиб барака ҳосилини топширган Суюнбой Абдураҳмонов, Наби Оққулов, Дилбар Норматова сингари касаначилар эришган юксак натижа пиллакорларга намуна бўлди.

"Агропилла" МЧЖ туман бўлими раҳбари Сарварбек Мамиров ҳамда тажрибали пиллакор, "Қишлоқ хўжалиги фидойиси" Санобар Жўраева, агрономлар Ҳайдар Ахмедов, Акром Ҳошимов, Лола Ғанибоева, Дилафрўз Холиқулова сингари мутахассислар пиллакорларга доимо кўмакдош, мададкор бўлишди.

Пиллакорларнинг илк муваффақияти ғалла ва пахта етиштиришда ҳам такрорланишига ишонамиз.

Пискент тумани ҳокимлиги

Ахборот хизмати

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пискент пиллакорлари зафар маррасида